Хом тухумдаги Сукияки мол гўшти.
Файл:Сукияки 03.жпг
Тўғралган мол гўшти ширин соя соуси билан та’м берилган
Файл:Сукияки123.жпг
Сукиякининг масаллиқлари

Сукияки(すき焼き)японча таом бўлиб, набемоно деб аталадиган махсус японча идишда тортиқ этилади.

У гўшт(одатда юпқа тўғралган мол гўшти)дан иборат бўлиб, у аста-секин пиширилади ёки бўлмаса,сабзавотлар ва бошқа масаллиқлар билан бирга, соя соуси, шакар ва мирин аралашмасида саёз темир қозонда қайнатилади. Масаллиқлар одатда қозонда пиширилгандан сўнг хом, чақилган тухумнинг кичик идишига ботирилади ва кейин исте’мол қилинади.

Умуман олганда,сукияки қишки таом бўлиб,у кўпинча боненкаи, Япония йил охиридаги зиёфатларда учрайди.

Масаллиқлар

Юпқа тўғралган мол гўшти одатда сукияки учун ишлатилади,гарчи ўтмишда мамлакатнинг ба‘зи қисмларида (хусусан, Хоккайдо ва Ниигата )чўчқа гўшти ҳам машҳур бўлган.

Мол гўшти билан тайёрланадиган,кенг тарқалган масаллиқлар:

  • Тофу (одатда қовурилган,қаттиқ тофу).
  • Неги ( қора пиёзнинг бир тури).
  • Хитой карами ва шунгику баргли сабзавотлари (хризантема барглари).
  • Шиитаке ва энокитаке каби қўзиқоринлар.
  • Ито коняку ёки ширатаки каби уграларидан тайёрланган фунчо'за .

Ба’зан қайнатилган буғдойли удон ёки мочи (гуручдан тайёрланадиган ширинлик) қо'шилади.