Sulamith Goldhaber
Суламитҳ Голдҳабер (талаффузи: Суламиф Голдхабер), қизлик фамилияси Лёв (инглизча: Суламитҳ Лöw; 1923-йил 4-ноябр, Вена[1] — 1965-йил 11-декабр, Мадрас[2]) — австиялик олим, юқори энергия физикаси ва молекуляр спектроскопия бўйича мутахассис. Голдҳабер каоларнинг нуклонлар билан ўзаро таъсири ўрганиш бўйича халқаро мутахассис бўлган. Бу соҳада кўплаб кашфиётлар қилган[3].
| Суламитҳ Голдҳабер | |
|---|---|
| Таваллуди |
4-ноябр 1923-йил Вена, Австрия |
| Вафоти |
11-декабр 1965-йил (42 ёшда) Мадрас, Ҳиндистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | физик, кимёгар |
| Соҳаси | физика |
| Иш жойлари | Калифорния университети |
| Таълими |
Wисcонсин–Мадисон университети Қуддус яҳудий университети |
| Мукофотлари | Гуггенҳеим стипендияси (1964) |
| Турмуш ўртоғи | Герсон Голдҳабе |
Биографияси
1923-йил 4-ноябрда Вена шаҳрида туғилган. Болалиги оиласи кўчиб борган Фаластинда ўтган. Голдҳабер Қуддус яҳудий университетида ўқиган ва бу университетда бўлажак турмуш ўртоғи, физик Герсон Голдҳабер (ядро физиги Мауриcе Голдҳабернинг укаси) билан учрашган. 1947-йилда университетнинг магистратурасини тамомлаб, ўша йили Герсонга турмушга чиқади. Голдҳабер оиласи Мадисондаги Висконсин университетида докторлик диссертацияси устида ишлаш учун АҚШга кўчиб ўтишади. 1951-йилда илмий даража эга бўлади[1][4].
Суламитҳ Голдҳабер 1953-йилда АҚШ фуқаролигини олади[5]. Герсон 1953-йилда Калифорния университетида ёрдамчи профессор сифатида ишга қабул қилинганлиги сабабли Голдҳаберлар Беркелейга кўчиб ўтишади. Суламитҳ олдинфизик кимё соҳасида ишлаган бўлса-да, юқори энергия физикаси соҳасига ўтишга муваффақ бўлади ва эри билан ядровий фотографик эмулсиялар устида ҳаморликда ишлайдилар. Голдҳаберлар ўзларининг ядровий фотоэмулсия усулини яқинда ишга туширилган Беватрон (ўша пайтда ишлаётган энг юқори энергия тезлатгичи)да қўллашга ҳаракат қилишган. Ўзларининг усуллари туфайли каонларр ва протонлар ўртасидаги биринчи маълум бўлган реакцияларни кузатишга муваффақ бўлишади. Суламитҳ Голдҳабер Беватрон ва ушбу ядровий фотоэмулсия усилидан фойдаланган ҳолда, биринчи марта зарядланган сигма гиперонларининг масса бўлинишини, шунингдек антипротон билан ўзаро биринчи ядровий таъсирларни кузатган[1].
1960-йилларда Голдҳаберлар тадқиқотни давом эттириш учун ядро эмулсияси ўрнига пуфак камерасидан фойдаланиш кераклигини англаб етишади. Улар Георге Триллинг билан „Голдҳабер-Триллинг Гроуп“ни тузадилар[1][6]. Суламитҳ Голдҳабер тезда водород пуфак камералари физикаси бўйича таниқли мутахассисга айланади. Суламитҳ кўплаб таклиф қилинган лексия ва конференсияларда ўз маърузалари билан қатнашган[1]. Голдҳаберлар биринчи бўлиб каон спинини ўлчашган ва биринчи марта резонанс ҳолатидаги жуфтларнинг бир вақтнинг ўзида пайдо бўлишини ўрганишган. Шунингдек, улар ўзларининг тадқиқотларида фойдаланиш учун учбурчак диаграммани ихтиро қилдилар[1][7].
Суламитҳ Голдҳабер ўз соҳасини пухта билганлиги ва нотиқлик маҳорати туфайли илмий анжуманларда маърузачи сифатида кўпчиликнинг эътиборига сазовор бўлди. 1965-йилда Рочестер конференсиясида тарихий нутқ сўзлаган. 1965-йилнинг кузида Голдҳаберлар таътилга чиқиб, дунё бўйлаб саёҳат қилишади, юқори энергияли физика лабораторияларига ташриф буюришади ва маърузалар қилишади. Дастлаб Суламитҳ Голдҳабер юқори энергия физикаси бўйича икки йилда бир марта ўтказиладиган Европа конференциясида иштирок этиш учун Оксфордда тўхтайди ва бу ерда Беркелей университетидаги Ҳоугҳ-Пауэлл асбобидан фойдаланган ҳолда автоматик трекни ўлчаш усулларини муҳокама қилади. Кейин Голдҳаберлар маъруза ўқиш учун Анқарага боришди ва бир ой давомида Wеизманн институтида Суламитҳ Ҳиндистоннинг Мадрас шаҳрида ўқиши керак бўлган маърузаларига тайёргарлик кўради[1].
Мадрасда Суламитҳ инсултга учрайди. Диагностик жарроҳлик орқали унда ўсиб бораётган мия шиши борлиги аниқланди. Суламитҳ 1965-йил 11-декабрда ҳушига келмасдан вафот этади[1][8].
Голдҳаберларнинг Амос исмли бир ўғли бўлган[9].
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Алварез, Луис „Суламитҳ Голдҳабер (1923-1965)“. Университй оф Cалифорниа, Лос Ангелес (1968-йил 1-сентябр). 2012-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 26-апрел.
- ↑ Огилвиэ, Марилйн Баилей; Ҳарвей, Жой Доротҳй. Тҳе Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен ин Сcиэнcе: Пионеэринг Ливес фром Анcиэнт Тимес то тҳе Мид-20тҳ Cентурй, Фирст, Неw Ёрк: Тайлор & Франcис, 2000 — 514-бет. ИСБН 0-415-92039-6.

- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 „Суламитҳ Голдҳабер“. Университй оф Cалифорниа, Лос Ангелес. 2012-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-апрел.
- ↑ „Феллоwс wҳосе ласт намес бегин wитҳ Г“. Жоҳн Симон Гуггенҳеим Мемориал Фоундатион. — „Суламитҳ Голдҳабер, Деcеасед. Партиcле Пҳйсиcс: 1964.“. 2008-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-апрел.