Sulavesi
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Сулавеси, Селебес - Малай архипелагининг йирик оролларидан бири, Катта Зонд о.лари таркибида, Индонезия ҳудуди. Майдони 170 минг км². Гранит ва гнейслардан, мезозой оҳактошлари, ёш чўкинди ва вулкан жинсларидан тузилган. Релефи тоғли, энг баланд жойи — 3440 м (Рантекомбола тоғи), Минахаса ярим оролда Клабат ва Сопутан ҳаракатдаги вулканлар бор. Иқлими субекваториал, муссонли, шимолида экваториал иқлим. Ўртача ойлик тралар 25 — 27°, йиллик ёғин 2000–2500 мм. Сернам тропик ўрмонлар, жанубида баланд бўйли ўтли саванналар бор. Бир нечта қўриқхоналар ташкил этилган. Фойдали қазилмалардан темир ва никел рудалари топилган. Кокос палмаси, кофе плантациялари бор, шоли, батат, зираворлар етиштирилади. Балиқ овланади. С.да 1минг йиллик охиридан ХВИИ асргача Боне, Гова, Лулу каби давлатлар бўлган. ХВИИ асрдан ХХ аср бошларигача голланд мустамлакачилари қўл остида эди. 1949-йилдан Индонезия таркибида.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |