Сулайҳийлар (1047-1138) - Фотимийларга вассал эканлигини эътироф этган Ямандаги сулола. Сулола асосчиси - Фотимий ҳукмдор Мустансир (1036-1094)дан «ижозат» олган Ямандаги исмоилийларнинг даъватчиси Али ибн Муҳаммад Сулайҳий (1047-1067). Пойтахтлари — Сано, Жибла. Давлат тили — Араб тили. Дин — Ислом (исмоилий шиа).

Тарихи

Сулайҳийларр Яманда исмоилия диний да’ватларининг тарафдорлари ва Фотимийларга вассаллар сифатида иш юритдилар. Жанубий Арабистондаги Ҳамдон қабиласининг а’зоси ва шу қабила қозисининг ўғли Али ибн Муҳаммад тоғларда мустақил бир давлат тузишга муваффақ бўлди. Сулайҳийлар 1047-йили Масарда ўзларини мустақил деб э’лон қилишган. Сулайҳийлар ҳудудий да’волар бўйича Тиҳомада ҳукмронлик қилаётган Нажоҳийлар билан кураш олиб боришган. Қизил денгиз бўйларидаги Тиҳомада ҳукмронлик қилган ҳабаш қуллари сулоласи Нажоҳийларни тор-мор келтирди. 1063-йилда Зайдий имомларидан Сано шаҳрини тортиб олиб, Ҳижозга бостириб кирди, кейинги йилда эса Бану Ман қабиласига мансуб ҳукмдорлардан Аданни олди[1]. Унинг ўғли ал-Мукаррам Аҳмад замонида Сулайҳийларнинг мулки жуда кенгайиб кетди. Аммо ХИ асрдан кейин Сулайҳийлар босиб олган жойларини ўз қўлларида сақлаб қола олмадилар. Нажоҳийлар яна ҳокимият тепасига қайтдилар, Адан мустақиллигини сақлаб қолди, Сано шаҳаридан шимолда жойлашган Садда Зайдий имомлар ҳукм суришда давом этди. Аҳмад ҳукмронлигининг сўнгги йилларида ҳақиқий ҳокимият унинг хотини Саййида Арва қўлига ўтди. 1138-йилгача ҳукмронлик қилган бу аёл тўқсон икки ёшида вафот этди. У Сулайҳийлар пойтахтини Сано шаҳридан Жиблага кўчирди. Унинг вафотидан сўнг ҳокимият Зураййийлар қўлига ўтди ва улар 1174-йилда Яманга Айюбий Туроншоҳ келгунига қадар ҳукмронлик қилдилар. Сулайҳийларнинг алоҳида гуруҳлари Ямандаги айрим қал’аларни ХИИИ аср охиригача бошқаришган[2].

Ҳукмдорлар рўйхати

Сулайҳийлар сулоласига мансуб ҳукмдорлар
Т/р Ҳукмдорлар Ҳукмронлик йиллари
1 Али ибн Муҳаммад 1047-1067
2 Аҳмад ибн Али 1067-1086
3 Али ибн Аҳмад 1086-1091
4 Саба ибн Аҳмад 1091-1099
5 Саййида Арва бинт Аҳмад 1099-1138

Яна қаранг

Яман
Фотимийлар
Айюбийлар
Нажоҳийлар
Зураййийлар

Манбалар

  1. ↑ К.Э. Босворт. Мусулмон сулолалари (йилнома ва шажаралар бўйича ма’лумотнома). Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Фан" нашриёти, 2007. 62-бет
  2. ↑ Воҳидов Ш., Қодиров А. Шарқнинг машҳур сулолари.Тошкент: Академнашр, 2013. 206-бет