Сулаймон (Сергей) Этемович Демиржи (русча: Демирджи, Сулейман Этэмович; 1940-йил 10-феврал, Ақтўбе вилоятида туғилган) – собиқ совет футболчиси ва футбол мураббий. Футболчилик даврида дарвозабон позициясида ўйнаган

Сулаймон Демиржи
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сулаймон (Сергей) Этемович Демиржи
Таваллуд санаси 1940-йил 13-феврал (1940-02-13) (86 ёш)
Таваллуд жойи Чалқарда, Оқтўба вилояти, Қозоғистон ССР
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1961 ССКА Москва 0 (0)
1962 Пахтакор 1 (0)
1963 Кимёгар Чирчиқ 0 (0)
1964 Энергетик (Душанбе) 1 (-2)
1964—1966 ФC Том Томск 89 (0)
1967 ФC Иртйш Омск 14 (-6)
1968 Томлес 33 (0)
1969 ФC Иртйш Омск 22 (-16)
1970—1971 Автомобилист (Красноярск) 66 (-50)
Бошқарган клублари
1976—1977 Автомобилист (Красноярск)
1978—1993 ФC Ангара Богучанй
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Сулаймон болалигида футболдан ташқари бокс ва бандй билан шуғулланган. Демиржи Туркистон ҳарбий округида ҳарбий хизмат олиб борган даврида футболга жиддий қизиқа бошлаган. Ҳарбийлар жамоаси сафидаги муваффақиятли ўйинлари туфайли CСКА Москва жамоаси машғулотларига қўшилган. 1962-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси таркибида Совет иттифоқининг „А“ тоифасидаги лигасида битта ўйин ўтказган. Кейинчалик Чирчиқнинг „Кимёгар“ жамоаси таркибида маҳаллий чемпионатда ўйнагн. 1964-йилдан СССРнинг иккинчи даржали лигаси, Б тоифасидаги турнирда иштирок этадиган бир қатор клубларда ўйнаган. Демиржи 1960-йиллар охирида Сибирдаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланган[1].

Фаолиятини якунлагач, футбол мураббийи бўлган. Бир мунча вақт Сергей Демиржи Красноярскнинг Автомобилис жамооаси мураббий бўлиб ишлаган. Кейинчалик янги ташкил этилган „Ангара“ (Богучанй) жамоасида мураббийлик қилган[2]. Унинг раҳбарлигида жамоа бир неча бор Красноярск ўлкасида чемпионликни қўлга киритган. 1992-йилда клуб Россия чемпионатининг иккинчи лигасида иштирок этган.

Оила

Сулаймон Демиржининг фарзандлари – Артём (1960-йилда туғилган)[3] ва Сергей (1971-йилда туғилган)[4] ҳам футбол ўйнашган. Оталари бошчилигида улар „Ангара“ жамоаси таркибида ўйнашган. Невараси Дмитрий эса тўпли хоккей спорт турида фаолият олиб борган. Дмитрий 2022-йил апрел ойида Украинадаги жанглар оқибатида ҳалок бўлган[5]

Манбалар

  1. ↑ „Сергей Демирджи: «Рано закончил играть не по своей воле…» ///14.02.2000“. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июн.
  2. ↑ „Непобедимая и легендарная“ (ру). «Ангарская правда». олд.ангарка.инфо (2013-йил 29-август). 2018-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-январ.
  3. ↑ „Демирджи Артем Сулейманович“. 2018-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июн.
  4. ↑ „Демирджи Сергей Сулейманович“. 2018-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июн.
  5. ↑ Красноярси, погибшиэ в спесоперации на Украине в 2022 году | Погиб Дмитрий Демирджи | НГС24 – новости Красноярска

Ҳаволалар