Сулаймон Ҳайдарович Ҳайдаров (1921-йил, Самарқанд, Самарқанд вилояти, Туркистон АССР, РСФСР – 1986-йил, Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) – ўзбек винопази, 10-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати.

Сулаймон Ҳайдаров

Владимир Бар томонидан чизилган Сулаймон Ҳайдаров портрети (2024-йил)
Таваллуди 1921-йил
Самарқанд, Самарқанд вилояти, Туркистон АССР, РСФСР
Вафоти 1986-йил
Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Таълими Москва озиқ-овқат саноати институти
Касби виночилик
Фаолият йиллари 1956−1986
Партияси КПСС
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Сулаймон Ҳайдаров 1921-йилда Самарқанд шаҳрида туғилган[1]. Совет армияси сафида ҳарбий хизматни ўтаган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин Михаил Ховренко номидаги вино заводи сехи бошлиғи, туман партия қўмитасида инструктор бўлиб ишлаган. 1957-йилда Москва озиқ-овқат саноати институтини виночилик технологияси мутахассислиги бўйича сиртдан тамомлаган. 1956-йилда Михаил Ховренко номидаги Самарқанд вино заводига (1981-йил декабрдан виночилик заводи) директор этиб тайинланган. Сулаймон Ҳайдаров вафотигача шу лавозимда ишлайди[2]. Сулаймон Ҳайдаров 1986-йилда ўз иш жойида вафот этган[1][2]. Ҳайдаров раҳбарлигида Ховренко заводида тўртта вино стансияси қурилди ва кўргазма зали очилган. Ҳайдаров республикада балзам ва коняк ишлаб чиқаришни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, ёш мутахассисларга устозлик қилган. „Самарқанд“ балзами ва шу номдаги коняк рецептларини ўйлаб топган. Ҳайдаров директорлиги даврида заводнинг „Ҳосилот“, „Ўзбекистон“, „Алеатико“, „Гул Қандоз“ винолари СССРда машҳур бўлган[3]. „Гул Қандоз“ виноси турли танловларда ғолибликни қўлга киритган, 1966-йилдан 1979-йилгача бу винолар Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти шафелигидаги вино танловларида 30 олтин ва 16 кумуш медалга сазовор бўлган, завод винолари айниқса, РСФСР ва Болтиқбўйи давлатларида машҳур бўлган. Ҳайдаров сиёсий фаолият билан ҳам шуғулланган. Самарқанд вилоятидан Ўзбекистон ССР Олий Советининг 10-чақириқ депутати[4], Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган. Самарқанд вилоятидаги бир қатор жамоат ташкилотлари фаолиятида қатнашган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Де народився шод Хайдаров?“ (украин тилида). 2025-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Гертруда Кузнецова. Узбекистан. Винная Терра Инcогнита“ (2023-йил 21-сентябр). 2023-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  3. ↑ „Букет узбекского виноделия“ (рус тилида) (2019-йил 29-август). 2022-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  4. ↑ „Депутаты Верховного Совета Узбекской ССР Х-го созыва (1980 - 1985)“ (рус тилида). 2023-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  5. ↑ Герман Валуйко. Известные виноделы СНГ. Симферополь: Таврида, 2008 — 387–388-бет.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-15 санасида архивланган)