Sulaymon I
Муҳташам Сулаймон И (усм. سليمان اول
| Сулаймон И | |
|---|---|
| سليمانا اول | |
|
| |
| Таваллуди |
6-ноябр 1494-йил |
| Вафоти |
6-сентябр 1566-йил (71 ёшда)[1] Сигетвар Усмонийлар империяси |
- туркча
- Биринcи Сüлейман, Кануни Султан Сüлейман; 1494-йил 6-ноябр, Трабзон – 1566-йил 6-сентябр, Сзигетвар) – Усмонийлар империясининг ўнинчи султони ва энг узоқ (1520—1566-йиллар[1]:541–545) ҳукмронлик қилган. 1538-йилдан бошлаб халифа бўлган. Европада уни кўпинча Сулаймон Муҳташам деб, мусулмон оламида эса Сулаймон Қонуний деб аташади.
Унинг ҳукмронлик йилларида, Усмонли империясида камида 25 миллион аҳоли истиқомат қиларди. Сулаймон Усмонийлар сулоласининг энг буюк султони саналади. Унинг ҳукмронлиги даврида Усмонли империяси ўз тараққиётининг энг юқори чўққисига эришган[2]. Сулаймон И салтанати пайтида Усмонли империяси Европа, Яқин Шарқ ва Ўрта ер денгизи ҳудудларида ўз чегараларини сезиларли даражада кенгайтирган[3], шунингдек, маданият, адабиёт ва меъморчилик соҳасида ҳам юксак тараққиётга эришган[4].
Сулаймон 1520-йил 30-сентябрда отаси Салим И ўрнига тахтга ўтиргач, ўз ҳукмронлигини Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Ўрта ер денгизидаги христиан давлатларига қарши ҳарбий юришлар билан бошлади. 1521-йилда Белград, 1522—1523-йилларда эса Родос шаҳрини забт этди. 1526-йилда Мохач жангида Сулаймон Венгрия қироллигининг қудратини синдирган. Кейинчалик Венгрия бўлиниб, унинг катта қисми бевосита империя таркибига киритилган. Бироқ, 1529-йилда Вена қамалида мағлубиятга учраши унинг Европага янада чуқурроқ кириб боришига тўсқинлик қилди.
Усмонли империясининг иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий қудрати чўққисида турган Сулаймон ХВИ асрнинг энг машҳур ҳукмдорларидан бирига айланди. У шахсан ўзи Усмонли қўшинларини бошқариб, бир қатор Европа насроний қал’аларини забт этди. Бундан ташқари, у йиллар давомида Эроннинг шиа мазҳабидаги Сафавийлар империясига қарши курашди, натижада Месопотамияни ўз тасарруфига киритди. Шимолий Африкада Усмонли Триполитанияси ташкил этилди. Усмонлилар флоти Ўрта ер денгизидан Қизил денгизгача ва Форс кўрфазигача бўлган денгизларда ҳукмронлик қилди[5]:61.
Тез сур’атда кенгайиб бораётган Усмонли империяси тепасида турган Сулаймон шахсан жамият, таълим, солиқ ва жиноий ҳуқуқ соҳаларида муҳим суд ислоҳотларини жорий этди. У Усмонли империясининг бош қозиси Эбуссууд Афанди билан ҳамкорликда олиб борган ислоҳотлари Усмонли ҳуқуқининг икки шакли – султонлик (Қонун) ва исломий (Шариат) қонунлар ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштиришга хизмат қилди[6]. Сулаймон истеъдодли шоир ва заргар бўлиш билан бирга, нозик маданиятнинг буюк ҳомийси ҳам эди. У Усмонли империясининг санъат, адабиёт ва меъморчилик соҳаларида ривожланишининг „Олтин даври“га бошчилик қилди[7].
1533-йилда Сулаймон Усмонли анъанасини бузди ва ўзининг император ҳарамидаги аёл Роксоланага (Украиниан) уйланди. Ғарбий Европада малла сочлари учун шундай номланган Рокселана шарқий православ насронийликдан сунний исломни қабул қилган ва шундан сўнг Усмонли империясида „Аёллар султонлиги“ даврининг энг нуфузли шахсларидан бирига айланган русин эди. Сулаймон 1566-йилда вафот этгач, унинг 46 йиллик ҳукмронлиги тугади, унинг ўрнига у ва Роксалананинг ўғли Салим ИИ тахтга ўтирди. Сулаймоннинг бошқа меросхўрлари Меҳмед ва Мустафо вафот этган; Меҳмед 1543-йилда чечакдан вафот этган, Мустафо эса 1553-йилда Сулаймоннинг буйруғи билан бўғиб ўлдирилган. Унинг бошқа ўғли Боязид ҳам 1561-йилдаги қўзғолондан сўнг унинг буйруғи билан Боязиднинг тўрт ўғли билан бирга қатл этилган. Олимлар одатда унинг ўлимидан кейинги даврни оддий таназзул эмас, балки инқироз ва мослашув даври деб ҳисоблашган бўлса-да[8][9][10], Сулаймон ҳукмронлигининг охири Усмонлилар тарихидаги сув айиргич бўлди. Сулаймондан кейинги ўн йилликларда Усмонли империяси сезиларли сиёсий, институционал ва иқтисодий ўзгаришларни бошдан кечира бошлади – бу ҳодиса кўпинча Трансформация даври деб аталади[11]:11[12].
Оила
Ҳотинлари:
| Исм | Туғилган вақти | Вафот этган вақти | Ҳаёт йўли |
|---|---|---|---|
| Мукеррем Фулане Ҳотун | 1496 | 1550 | Мукеррем Ҳотун Султон Сулаймоннинг шаҳзода билан пайтида ҳарамига кирган биринчи жорияси эди. Муккеррем Султон Сулаймонга 3 та ўғил 1 та қиз туғган.1521-1522-йилларда барча фарзандлари вафот этгандан сўнг Эски саройга юборилади. |
| Гулфем Ҳотун | 1497 | 1562 | У Султон Сулаймоннинг ҳарамига 1511-йилларда кирган 2-ҳотини эди. У Султон ҳа 1 та фарзанд туғади. Аммо боласи 1521-йилда касалликдан вафот этади. Аммо Султон Гулфемни олдида олиб қолди. |
| Моҳидаврон Султон | 1500 | 1581 | У Султон Сулаймоннинг 3-ҳотини эди. Моҳидаврон Саройга 1512-йилда киради ва Султон унга дастлаб Гулбаҳор исмини қўяди. Моҳидаврон Султон Сулаймонга 2 ўғил ва 2 та қиз туғадимУ жуда чиройли аммо зерикарли аёл бўган. |
| Ҳасеки Ҳуррам Шоҳ Султон. | 1502 | 1558 | Ҳуррам Султон Султон Сулаймонинг севимлиси ва қонуний хотини. Усмонийлар империясини энг кучли аёли. Дастлаб исми Александра бўлган. У Султон Сулаймон ҳарамига 1520-йилда кирган. Ҳуррам Султон Султон Сулаймонга 6 ўғил ва 1 қиз тугъган. Ҳуррам Султон ақлли, кучли ва чиройли аёл боълган. Унинг сариқ сифат сочлари Султонни ўзига тортган. Ҳуррам Султон 1531-йилда Сулаймон билан қонуний никоҳ қурган. Шу тариқа Аёллар салтанатини бошлаб берган аёл эди. |
| Исм | Туғилган вақти | Вафот этган вақти | Онаси |
|---|---|---|---|
| Шаҳзода Алемшоҳ | 1510 | 1511 | Мукеррем Ҳотун |
| Шаҳзода Абдуллоҳ | 1511 | 1521 | Мукеррем Ҳотун |
| Шаҳзода Маҳмут | 1512 | 1521 | Мукеррем Ҳотун |
| Ҳафиза Султон | 1512 | 1522 | Мукеррем Ҳотун |
| Шаҳзода Мурод | 1513 | 1521 | Гулфем Ҳотун |
| Шаҳзода Мустафо | 1515 | 1553 | Моҳидаврон Султон |
| Шаҳзода Аҳмет | 1516 | 1541 | Моҳидаврон Султон |
| Фатма Султон | 1517 | 1572 | Моҳидаврон Султон |
| Шаҳзода Меҳмет | 1521 | 1543 | Ҳасеки Ҳуррам Султон |
| Меҳримоҳ Султон | 1522 | 1578 | Ҳасеки Ҳуррам Султон |
| Шаҳзода Абдуллоҳ | 1523 | 1526 | Ҳасеки Ҳуррам Султон |
| Селим лл | 1524 | 1574 | Ҳасеки Ҳуррам Султон |
| Шаҳзода Боязид | 1525 | 1562 | Ҳасеки Ҳуррам Султон |
| Розия Султон | 1525 | 1556 | Моҳидаврон Султон |
| Шаҳзода Жаҳонгир | 1531 | 1554 | Ҳасеки Ҳуррам Султон |
Адабиётлар
Ли.: Новичев А. Д., История Турсии, т. 1, Л., 1963.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Сулаймон Ига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Қирол оила аъзоси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Усмонлилар империяси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ 1,0 1,1 Áгостон, Гáбор „Сüлейман И“, . Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире, 2009.
- ↑ ГÁБор ÁГостон. Оттоман cонқуэсц // Тҳе Энcйcлопедиа оф Wар. — Охфорд, УК: Блаcкwелл Публишинг Лтд, 2011-11-13.
- ↑ Cонстантинопле: Cитй оф тҳе Wорлд’с Десире, 1453–1924.
- ↑ Атıл, Эсин. „Тҳе Голден Аге оф Оттоман Арт“ (эн) (деадлинк). Сауди Арамcо Wорлд. Ҳоустон, Техас: Арамcо Сервиcес Cо (жулй–аугуст 1987). 2011-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-феврал.
- ↑ Мансел, Пҳилип. Cонстантинопле: Cитй оф тҳе Wорлд'с Десире, 1453–1924, 1998.
- ↑ Финкел, Cаролине. Осман'с Дреам: Тҳе Сторй оф тҳе Оттоман Эмпире 1300–1923. Басиc Боокс, 2005 — 145-бет.
- ↑ Атıл, Эсин (Жулй–Аугуст 1987). "Тҳе Голден Аге оф Оттоман Арт". Сауди Арамcо Wорлд (Ҳоустон, Техас: Арамcо Сервиcес Cо) 38 (4): 24–33. ИССН 1530-5821. ҳттп://www.саудиарамcоwорлд.cом/иссуэ/198704/тҳе.голден.аге.оф.оттоман.арт.ҳтм. Қаралди: 18 Април 2007.Сулаймон И]]
- ↑ Ҳатҳаwай, Жане. Тҳе Араб Ландс ундер Оттоман Руле, 1516–1800. Пеарсон Эдуcатион Лтд., 2008 — 8-бет. „ҳисторианс оф тҳе Оттоман Эмпире ҳаве режеcтед тҳе нарративе оф деcлине ин фавор оф оне оф cрисис анд адаптатион“
- ↑ Тезcан, Баки. Тҳе Сеcонд Оттоман Эмпире: Политиcал анд Соcиал Трансформатион ин тҳе Эарлй Модерн Период. Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 9-бет. „тҳе cонвентионал нарративе оф Оттоман ҳисторй – тҳат ин тҳе лате сихтеэнтҳ cентурй тҳе Оттоман Эмпире энтеред а пролонгед период оф деcлине маркед бй стеадилй инcреасинг милитарй деcай анд институтионал cорруптион – ҳас беэн дисcардед.“
- ↑ Wоодҳеад, Чристине „Интродуcтион“, . Тҳе Оттоман Wорлд, 2011 — 5-бет. „Оттоманист ҳисторианс ҳаве ларгелй жеттисонед тҳе нотион оф а пост-1600 'деcлине'“
- ↑ Şаҳин, Кая. Эмпире анд Поwер ин тҳе Реигн оф Сüлейман: Нарратинг тҳе Сихтеэнтҳ-Cентурй Оттоман Wорлд. Cамбридге Университй Пресс, 2013.
- ↑ Тезcан, Баки. Тҳе Сеcонд Оттоман Эмпире: Политиcал анд Соcиал Трансформатион ин тҳе Эарлй Модерн Период. Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 10-бет.