Сулаймон сойлу

Сулаймон Сойлу (1969-йил 21-ноябрда туғилган, Истанбул) — турк сиёсатчиси, ҳозирги Туркия Республикаси ички ишлар вазири. 2015-2016 йилларда "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири" лавозимида ишлаган. "Адолат ва тараққиёт партияси"га киришдан олдин 2008-2009-йилларда "Демократик партия" раиси лавозимида ишлаган. Туркияда 2015-йил июн ойида бўлиб ўтган умумий сайловда "Адолат ва Тараққиёт партияси"га илк бор парламентга Трабзон депутати сифатида кирди. Эфкан Ала 2016-йил 31- августда исте'фога чиққанидан со'нг Ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Ҳаёти ва фаолияти

Сулаймон Сойлу 1969-йил 21-ноябрда Истанбулда туғилган.Сойлу, Трабзоннинг Оф туманидаги Чамли қишлог'идан. Бошланғич ва ўрта таълимни Истанбулнинг Гази Османпаша шаҳрида тугатган. Плевне лицейида та'лимни бошлаб, со'нгра Қораденгиз техника университетида, Истанбул университетидавом эттирди.Профессионал фаолиятини 1990-йилда Истанбул фонд биржаси брокерлик фирмаларида бошлаган.Тижорий ҳаётини 1989-йилда синфдошлари билан ҳамкорликда ташкил этган ширкат билан бошлаган Сойлу, 1995-йилда асос солган ўз компанияси билан сиёсий ҳаётидан ташқари ҳали ҳам тижорат ҳаётини давом эттирмоқда.

Сиёсий мартабаси

Сиёсатга кириши. Сиёсий фаолиятини илк бор 1987-йилда бошлаган Сойлу, "Демократик Партия" ва "Адолат партияси" йўналишида оилавий анъанасини давом эттирди ва ўнг марказчи “Ҳақиқий йўл” партиясининг "Ёшлар" бўлимида иш бошлади. 1987-1990-йилларда “Ҳақиқий йўл” партияси Истанбул вилоят ташкилоти Ёшлар бўлими кенгаши аъзоси ва ташкилот раҳбари лавозимларида ишлаган. 1995-йилда “Ҳақиқий йўл” партиясининг Гази Османпаша туман ташкилоти бошқарув кенгашига сайланган. 1995-йил 17-июлда юқорида тилга олинган туман ташкилоти раҳбари этиб тайинланган Сойлу 25 ёшида Туркиянинг энг ёш туман президенти унвонини олди.У 1999-йил 29-апрелда Истанбул вилояти раиси бўлди ва 2002-йилги умумий сайловлар олдидан депутатликка номзод бўлгунга қадар бу лавозимни эгаллади.