Sulaymon eshon
Сулаймон Эшон — (1877—1932) — Шарқий Бухоро ва Ўрта Бухородаги қуролли ҳаракатнинг ғоявий раҳбарларидан бири. Эшони Судур номи билан ҳам машҳур бўлган[1].
| Сулаймон Эшон | |
|---|---|
Сулаймон Эшон | |
| Бухородаги машҳур қўрбоши | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1877-йил Бухоро шаҳридаги Жўйбор гузари |
| Вафоти | 1932-йил |
Таржимайи ҳоли
Сулаймон Эшон 1877-йил Бухоро шаҳридаги Жўйбор гузарида диний уламо оиласида таваллуд топган. Унинг отаси Салоҳиддин Эшон Бухоро амири Абдулаҳадхон даврида саройда юқори диний лавозимда фаолият кўрсатган. Тарихчи Феруз Бобоев ёзишича, Салоҳиддин Эшон Бухоро амирлигидаги энг юқори диний унвон- шайхулислом лавозимида ишлаган. Ғузор вилояти ҳокими Акромхон Тўра Салоҳиддин Эшоннинг қизига уйланган. Сулаймон Эшон 25 ёшидан бошлаб саломатлиги сабаб пойтахт Бухородан чиқиб, баҳово ва дашт ерда жойлашган Ғузорда яшай бошлайди. Сулаймон Эшонинг гузарда ҳовлиси, катта мулки ер-суви, тегирмонлари ва Бухорода ҳам ҳовлиси бўлган. Бухоро амири Амир Олимхон даврида Эшонга судур, ўроқ ва садр унвонлари берилган. У халқ ўртасида Эшони Судур номи билан машур бўлган.
Қўрбошилик фаолияти
Сулаймон Эшон 1921-йил январда бошланган Шаршауз қўзғолонига асосий ролни ўйнаган шахслардан бири бўлган. Қаҳрамон Ражабов архив ҳужжатларига асосланиб ёзишича, бу қўзғолонни бостириш учун қизил аскарлар катта куч сарфлашган. Қўзғолон бостирилгач, Сулаймон Эшон ёлғиз қизини олиб, Саройкамар орқали Шарқий Бухородан 1921-йил Афғонистонга ўтиб кетган. Сулаймон Эшон ва унинг қизи дастлаб уч йил Хонободда, бир йил Мозори Шарифда яшаган. Хонободдаги ноқулай об ҳаво ва иқлимнинг соғлиққа зарарлиги у ерда яшайдиган инсонлар ўртасида ҳар хил касалликларни келтириб чиқарган. Бундай об-ҳаво шароитига кўника олмаган Сулаймон эшон Хонободдан Мозори Шарифга кўчишга мажбур бўлган. 1925-йил Эшони Судур ва поччаси Акромжон Тўра Мозори Шарифда яшаганлар. Сулаймон эшон Мозори Шарифда ҳам бирор бир иш билан шуғулланмасдан афғон ҳукуматидан моддий ёрдам олиб турган. Бу ёрдамлар ба‘зан пул, ба‘зан натура кўринишида берилган. Шундай оғир вазиятларда Афғонистондаги ўзбек муҳожирлари Бухоро Халқ Совет Республикасидан бир неча марта ўзларини қўллаб-қувватлаш учун ёрдам сўраган. Кейинчалик Кобулда Омонуллахон муҳожирларга яхши шароит яратиб бераётгани, қиладиган ёрдам пули ҳам кўплиги учун Сулаймон эшон ва бошқа муҳожирлар Кобулга кўчиб ўтишади. Муҳожирлардан 15 нафари Кобул яқинидаги Қал‘айи Шамсийни ижарага олиб яшай бошлайди. Қал‘айи Шамсийда бир неча оила, жумладан эшон қизи билан кун кечирган. Эшони Судур қизи билан бирга ҳар ойда бир марта Қал‘айи Фотуга, я‘ни Саид Олимхон ҳузурига бориб моддий ёрдам олишган. Саройда ёрдамни амирнинг собиқ амалдори Бухоро қўшбегисининг ўғли Акрамхон Эшон Ғозий тарқатган. Эшон уч йил давомида ҳеч қандай фаолияциз моддий ёрдам билан яшаган. Қизини Упиён қишлоғида яшовчи Саид Аббос исмли эшонга турмушга беради. Ўзи ҳам Упиёнга кўчиб ўтади. Эшоннинг Упиёндаги ҳаёти яхши бўлган. Чунки муридлари унга кўплаб ҳадялар ва назр қилиб турган. Шундай пайтларда атрофдаги муҳожирлардан Иброҳимбек Совет давлати ҳудудига ўтиб таслим бўлмоқчилиги ва ўз юртида тинч меҳнат қилиб яшамоқчилигини эшитади.
Уни қариндоши собиқ Ғузор ҳокими Акрамхон ҳам, Амир Олимхоннинг ёрдамчиси Акрамхон эшон Ғозий ҳам юртига қайца ўлим кутаётгани, советлар томонидан отиб ташланишидан огоҳлантиради. Бироқ Сулаймон эшон ниятидан қайтмайди. 1930-йилда Иброҳимбек ҳузурига боради ва унинг қароргоҳида қолади. 1931-йил 31-мартда Иброҳимбек ва унинг қўшинлари билан биргаликда Тожикистон ССРга ўтиб кетади. Деновга бориб Худойназар командир воситачилигида Денов ГПУсига бориб 1931-йил 1-июлида таслим бўлади.
1932-йил 10-августда ўн олтилар гуруҳида Иброҳимбекнинг асосий ўринбосари сифатида Тошкент шаҳрида 55 ёшида отиб ўлдирилган[2].