Сулаймон пошо (1306[1] – 1357) – Усмонийлар шаҳзодаси, султон Ўрхон И нинг ўғли.

Сулаймон пошо

Сулаймоннинг қабри
Туғилиши 1306
Вафоти 1357
Болайıр
Турмуш ўртоғи

Селçук хотун

Гüлбаҳар хотун
Фарзандлари

Исъҳоқ Бей Носир Мелик Бей Исмоил Бей Эфендизе хотун

Фüлане Султон хотун
Уй Усмонийлар
Отаси Ўрхон И
Онаси Эфендизе хотун
Дини Ислом, суннийлик

1350-йилларда Сулаймон пошо Усмонийларнинг Европа ҳудудларига қадар дастлабки кенгайиш ҳаракатларида муҳим рол ўйнаган. Сулаймон Ўрхоннинг тўнғич ва севимли ўғли бўлиб, ов пайтида юз берган бахциз ҳодиса туфайли вафот этгунига қадар тахт вориси ҳисобланган[1].

Онаси

Анъанавий Усмоний тарихшунослигида Сулаймон пошонинг онаси Нилüфер хотун бўлгани, шунингдек, Мурод И нинг онаси экани қайд этилган[2]. Бироқ бу фикр замонавий тарихшунослар томонидан рад этилган[3][4]. Аслида Сулаймон пошонинг онаси Ўрхоннинг хотини Эфендизе хотун бўлган, Нилüфер эса 1325-йилда Сüлейман туғилганидан 20 йил ўтиб, султоннинг Усмонийлар империяси ҳарамига кирган[1][5]. Эфендизе хотун Ўрхоннинг амакиси Гüндüз бейнинг қизи эди[6].

Биографияси

Сулаймон пошо жасур саркарда бўлиб, у Ғозий унвонига муносиб кўрилган[7][8]. У Ўрхоннинг энг ишончли қўмондонларидан бири бўлиб, айниқса, Фракиядаги юришларда фаол иштирок этган[7][8].

Пошо 1331-йилда İзник, 1335-йилда Каресиўғуллари, 1337-йилда эса İзмитни забт этган. Отаси бу фатҳ этилган ерларга ҳокимлик қилишни унга топширган. 1349–1354-йиллар оралиғида у Галлиполи ва унинг атрофларини қўлга киритган. София қамалида муваффақиятга эришмаган бўлса-да, у шаҳар ҳокими, Болгария подшоси Иван Александрнинг ўғли Иван Асенни ўлдирган[7][8].

1355-йилда Сулаймон пошо Дарданелл бўғозидан ўтиб, Румелиянинг бир қисмини забт этди ва у ерда Усмонийлар учун илк манзилгоҳларни ташкил қилди. Буларга Булайир (Болайıр), Родосто (Текирдаğ), Ипсала ва Малгара (Малкара) ҳудудлари киради. Улар кейинчалик янги юришлар учун таянч нуқтасига айланган. Ўша йили у Иван Александрнинг яна бир ўғли Михаилни ҳам ўлдирган[7][8].

Сулаймон пошо 1357-йилда Болайıр ва Сейдикаваğı оралиғида ов пайтида отидан йиқилиб, ҳалок бўлган[9].

Шунингдек, у бошқарган ҳудудларда диний ва хайрия иншоотларини қурдиргани билан ҳам эсга олинади, буларга мисол қилиб масжидлар, мадрасалар, карвонсаройлар ва мактаблар барпо эттирганини келтириш мумкин. Бундай иншоотлар Бурса, Гöйнüк, Гейве, Акязı, Измит, Изник ва Гелиболу шаҳарларида мавжуд[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Пеирcе, Леслиэ П.. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире (эн). Охфорд Университй Пресс, 1993 — 34–35-бет. ИСБН 978-0-19-508677-5. 
  2. ↑ Алдерсон 1956, с. 165.
  3. ↑ Кафадар, Cемал. Бетwеэн тwо wорлдс: тҳе cонструcтион оф тҳе Оттоман стате, Начдр., Беркелей, Cалиф.: Унив. оф Cалифорниа Пресс, 2002 — 18-бет. ИСБН 978-0-520-20600-7. 
  4. ↑ Имбер, Cолин. Тҳе Оттоман Эмпире, 1300-1650: тҳе струcтуре оф поwер. Басингстоке Неw Ёрк: Палграве Маcмиллан, 2009 — 8-бет. ИСБН 978-0-230-57450-2. 
  5. ↑ „НİЛÜФЕР ҲАТУН“ (тр). ТДВ İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2024-йил 8-май.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „МАЛ ҲАТУН“ (тр). ТДВ İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2024-йил 8-май.[сайт ишламайди]
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Финкел, Cаролине. Осман'с дреам: тҳе сторй оф тҳе Оттоман Эмпире 1300 - 1923. Неw Ёрк: Басиc Боокс, 2007 — 16-бет. ИСБН 978-0-465-02396-7. 
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 „Сüлейман Гҳази“. 2012-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-май.
  9. ↑ Лоwрй, Ҳеатҳ W.. Тҳе натуре оф тҳе эарлй Оттоман стате, СУНЙ сериэс ин тҳе соcиал анд эcономиc ҳисторй оф тҳе Миддле Эаст. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2003 — 82-бет. ИСБН 978-0-7914-5635-4. 

Адабиётлар