Сулаймония

Сулаймония — Ироқнинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар, Сулаймония муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 370 минг киши (1990й.лар ўрталари). Киркук — Бахтаран автомобил йўли ёқасида жойлашган. Қишлоқ хўжалиги (чорвачилик, донли экинлар, пахта, тамаки) раёнининг савдо маркази. Озиқовқат, тўқимачилик, семент саноати корхоналари бор.