Сулфатланиш — аккумуляторлар батареяси қўрғошин пластиналарида яхлит сулфат массаси ҳосил бўлиши. С. салбий жараён бўлиб, аккумуляторни зарядлаш пайтида унинг тўлиқ тикланишига халақит беради. С.га сабаб шуки, зарядлаш пайтида мусбат ва манфий пластиналар (РО2 ва Р) қисман қўрғошин сулфат (ПбСО4) га айланади, оқибатда пластиналар фаол массасининг 50—70 фоизини қўрғошин сулфат эгаллаб олади. Аккумуляторларни мунтазам равишда зарур кучланиш (1,8 В) дан паст кучланишда зарядлаш; электролит сатҳининг пастлиги ва электролитнинг ифлосланиши ҳам С.га сабаб бўлади. С.ни бартараф килиш учун электролитни алмаштириб, аккумуляторни 2—3 марта қайта зарядлаш керак.