Sulfitometr
Сулфитометр — суюқ сулфит ангидридни ўлчаш (дозалаш) учун ишлатиладиган асбоб. Бронза корпус, жўмраклар ва шкалали шиша силиндрдан иборат. С. шкаласи граммларни кўрсатади. Сулфит ангидридни ўлчаш учун С. сулфит ангидридли баллонга туташтирилади ва жўмрак 2 очилади. Суюк,ликнинг тушиши жўмрак 1 билан ростлабтурилади. С. керагича тўлгач, жўмрак 2 беркитилади ва С. баллондан ажратилади. Сулфит ангидридни суюқ ҳолатда ишлатиш учун уни жўмрак 3, газ ҳолатда ишлатиш учун жўмрак 1 орқали олинади. С. вино ва консерва саноатида ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |