Сулфокислоталарнинг умумий тузилиши. Функсионал гуруҳ кўк ранг билан ажратилган.

Сулфокислоталар, сулфон кислоталар, Р-СО3Ҳ ёки Р-СО2ОҲ (Р — алифатик, гетероциклик ёки ароматик қаторнинг углеводород радикали) — таркибида сулфогуруҳ (-СО3Ҳ) бўлган кислоталар: сувда яхши эрийди. С. кислоталик даражасига кўра минерал кислоталарга яқин.

С.нинг муҳим хусусияти ўз таркибидаги сулфогуруҳни бошқа функсионал гурухларга алмаштира олишидир. Ароматик С. асосий органик синтезнинг муҳим маҳсулоти (мас, феноллар ишлаб чиқариш.да); азобўёклар, доривор моддалар (сулфаниламид моддалар), ион алмаштирувчи смолалар ва бошқа тайёрлашда ишлатилади. Алифатик С.нинг аммонийли тузи (сулфонатлар) ювувчи моддалар учун компонент сифатида қўлланади. Анорганик кимёда "С." термини баъзан тиокислоталар ўрнида ҳам ишлатилади. С. радикалларининг табиатига қараб, бошқа ўрин алмашган гурухлар ва сулфогуруҳнинг сони билан синфланади. С.га алкансулфокислоталар, ароматик С, алкилароматик С, оксисулфокислоталар, аминосулфокислоталар киради.