Sulgi Lutfullin
| Сулги Лутфуллин | |
|---|---|
| Файл:Сулги Лутфуллин.жпг | |
| Таваллуди |
5-январ 1923-йил Жаркент ёки Ўзган |
| Вафоти |
16-декабр 1990-йил (67 ёшда) ёки 1991-йил (68 ёшда) Андижон |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | Артиллерия |
| Хизматдаги йиллари | 1942—1946 |
| Унвони |
|
| Жанг/уруш | 2-жаҳон уруши |
| Мукофотлари |
|
Сулги Лутфуллин (1923-йил 5-январ, Жаркент ёки Ўзган — 1990-йил 16-декабр ёки 1991-йил, Андижон шаҳри) — Совет Иттифоқи қаҳрамони (1945), 2-жаҳон уруши иштирокчиси, кичик лейтенант.
Таржимайи ҳоли

Сулги Лутфуллин 1923-йил 5-январда Алмати вилояти Жаркент шаҳри[1] (баъзи манбаларда Ўш вилояти Ўзган шаҳри)[2][3] ишчи оиласида таваллуд топган. Миллати ўзбек[3][4] (айрим манбаларда уйғур)[2][5]. Ўрта мактабни тугатгандан кейин Ўзган шаҳрида яшай бошлаган ва халқ судида суд ижрочиси бўлиб ишлаган[6]. 1942-йил март ойида Андижон ҳарбий комиссариат томонидан ҳарбий хизматга сафарбар этилган[7]. Шу йилнинг апрел ойидан 2-жаҳон урушида иштирок эта бошлайди. 1944-йил август ойидан катта сержант Лутфуллин 1-Украина фронти 13-армиясининг 493-танкка қарши қирувчи артиллерия полки командири[7][8]. Полшани озод этишда жасорат кўрсатган[1][6]. 1944-йил 18-августда Сандомир плацдармидаги[7] жангда Лутфуллин полки немисларнинг 12 та танки ва пиёда қўшинлари қуршовида қолади[3], аммо полк немисларга қарши жанг олиб бориб, уларнинг 8 та қарши ҳужумини қайтаради ҳамда 5 та танкни йўқ қилишган. 1945-йил 29-январ полк Тарксдор аҳоли пункти (ҳозирги Тарчалиcе қишлоғи) ёнидан оқиб ўтувчи Одер дарёсидан кечиб ўтиб, дарёнинг ғарбий соҳилидаги плацдармни эгаллаш ҳамда сақлаш учун бўлган жангда фаол иштирок этишади. 1945-йил 30-январдаги жангда Лутфуллин бошчилигидаги полк 7 та танк ва 1 та бронетранспортёрни йўқ қилишади[9][7].
СССР Олий Совети Президиумининг 1945-йил 10-апрелдаги фармони билан катта сержант Лутфуллинга Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони[10][11][12] берилиб, „Олтин юлдуз“ медали ва Ленин ордени билан тақдирланади[13][6]. 1945-йилда Лурфуллин кичик лейтенантлар курсини тамомлайди. 1946-йилда захирага олиниб, ҳарбий хизматдан озод қилинади[1]. Шундан кейин Лутфуллин Андижон шаҳрида яшай бошлайди. 1964-йилда савдо институтини тугатиб, савдо соҳасида[1], шунингдек, Тўқимачилик савдо (русча: Текстильторг) базасида омбор мудири бўлиб ишлаган[2].
Лутфуллин 1990-йил 16-декабр куни Андижон шаҳрида[12] вафот этган (айрим манбаларда вафот этган санаси 1991-йил деб берилган)[2].
Мукофотлари
- „Олтин юлдуз“ медали (1945-йил 10-апрел)[3][14];
- Ленин ордени (1945-йил 10-апрел);
- 1-даражали Ватан уруши ордени (1944-йил 9-апрел[15], 1985-йил 11-март);
- „Жасурлик учун“ медали;
- „Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган савдо ходими“ фахрий унвони (1973-йил 2-феврал)[16].
Хотира
Андижон шаҳридаги Хотира майдонида Лутфуллинга атаб ёдгорлик ўрнатилган[17].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Гулмира Байзакова. „Герои Великой Отечественной войни: Сулги Лутфуллин“ (рус тилида) (2015-йил 10-май). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Л.Э. Шейнман. „Лутфуллин Сулги“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 С. Чериков. „Герой Великой Отечественной Войни киргизстанес Лутфуллин Сулги“ (рус тилида) (2018-йил 23-декабр). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „Это била великая победа“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „У подвига нет националности“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „«Спасибо за победу!». Герой Совецкого Союза Сулги Лутфуллин“ (рус тилида) (2014-йил 8-май). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 „Лутфуллин Сулги“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „Истребително-противотанковая артиллерия в ВОВ“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „Мукофот варақаси“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ Фахриддин Убайдуллаев. „На фронтах Второй мировой войни погибло болеэ 43 тисяч андижансев“ (рус тилида) (2023-йил 9-май). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „Герои Совецкого Союза из Узбекистана, сражавшиеся в ВОВ“ (рус тилида) (2018-йил 1-май). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ 12,0 12,1 „Узбекский Некропол Героев“ (рус тилида) (0412.2015). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „СССР Олий Совети Прездиуми фармони“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „Лутфуллин Сулги“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „Мукофот варақаси“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- ↑ „С.Л. Лутфуллинга „Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган савдо ходими“ фахрий унвони бериш тўғрисида“. Совет Ўзбекистони газетаси, №30 (15.504) 2-бет (1973-йил 4-феврал). 2025-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-ноябр.
- ↑ „Коротко о героях Великой Отечественной войни“ (рус тилида). 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
- 5-yanvarda tugʻilganlar
- 1923-yilda tugʻilganlar
- 1990-yilda vafot etganlar
- 16-dekabrda vafot etganlar
- Andijonda vafot etganlar
- Sovet Ittifoqi Qahramonlari
- Lenin ordeni sohiblari
- 1-darajali Vatan urushi ordeni sovrindorlari
- Jasurlik uchun medali bilan mukofotlanganlar
- Oʻzgan shahrida tugʻilganlar
- Ulugʻ Vatan urushi qatnashchilari
- Kichik leytenantlar (SSSR)