Suls
Сулс, хатти сулс — хаттотлик услуби; араб ёзувидаги хат услублари дан бири. Гўзаллиги туфайли "хатлар имоми", деб аталган. Куфий хатидан кейин ихтиро қилинган бўлиб, ижодкори Ибн Муқла. Ҳарфларнинг 4 қисми тўғри, икки қисми эгри чизиқлар дан иборат (номи ҳам шундан: С. Сўзи бир нарсанинг 1/3 қисми ёки 3-қисми деган маънони билдиради). С.да "алиф", "дол" ва "лом" ҳарфлари гажакли бўлади, "дол", "ре" ва "вов" ҳарфлари нафис буралма (шамра) билан тугайди; сўз охирида "ҳо" ҳарфи чўзиқ ёзилади. С. дастлаб расмий қужжатларни ёзиш, кейинроқ Қуръон кўчиришда қўлланган; китоблардаги шамс нақши ичидаги ёзув, асар номлари, Қуръон ва ҳадислардан келтирилган ибора ва жумлалар С.да битилган. Китобларда, махсус муфрадот ёки қиталарда ҳам қўлланган. Ёқут Мустаъсимий С. ёзувида махсус ("Ёқут сулси" ёки "Ёқут таърийқи" деб аталувчи) услуб яратган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |