Sulton Akbariy
Султон Акбарий (тахаллуси; асл исм-шарифи Акбаров Султон) (1923.3.12 —Тошкент—1997.3.6) – шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1942—45). „Ленин учқуни“ (1946—47), „Ёш ленинчи“ (1952—53), „Қизил Ўзбекистон“ (1953—59) газ. ларида ишлаган. Бадиий адабиёт нашриётида бош муҳаррир (1960—63), „Тошкент ҳақиқати“, „Сирдарё ҳақиқати“ газ. ларида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари (1963—64). „Шарқ юддузи“ (1964—66), „Гулистон“ (1968) журналиларида бўлим мудири, масъул котиб, „Ўқитувчилар газетаси“да муҳаррир ўринбосари (1968-йилдан). Ижоди 1940-йилдан бошланган. Бахшиёна услубда ижод қилган. „Имоним, эътиқодим“, „Яраланган қўшиқлар“, „Сулув сулув эмас, суйган сулув“, „Шукрона“, „Меҳригиё“ (1956), „Довон ва девон“, „Кўнгил оҳанглари“ (1968) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. Султон Акабарий достоннавис сифатида ҳам кўплаб асарлар ёзган: „Гирдоб“, (1964), „Ус тод“ (1970), „Қатағон“ (1992). Қирғиз эпоси Манаснинг 3-китобини ўзбек тилига таржима қилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |