Султон Али Мирзо
нотҳумб
Мовароуннаҳр
1370 - 1405 Амир Темур
1405 - 1447 Шоҳруҳ Мирзо
1447 - 1449 Мирзо Улуг'бек
1449 - 1450 Мирзо Абдуллатиф
1451 - 1469 Абу Саид
1469 - 1494 Султон Аҳмад
1494 - 1495 Султон Маҳмуд
1495 - 1497 Бойсунғур Мирзо
1498 - 1500 Султон Али Мирзо
1500 - 1512 Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Султон али мирзо (1483 1500) — Мовароуннаҳр ҳукмдори (1498—1500). Темурийлардан. Султон Махмуд Мирзонинг 3ўғли. Онаси — Зуҳра бегим. Отасининг вафотидан сўнг Қарши вилояти ҳокими бўлиб, кейинчалик акаси Бойсунғурдан Бухорони (1497 й. декабр), Бобур эса, Самарқандни тортиб олган. Бобур ота мерос шаҳар душман қўлига ўтиши ҳақида хабар топиб, бекларидан бирини Самарқандда қолдириб, Андижон томон юрган. Бундан фойдаланган С. А. М. Самарқандни ишгол қилади (1498-йил феврал—март). 1499 йилда С. А.М. билан Муҳаммад Мазид тархон орасида низо вужудга келади. Тархонлар Мовароуннаҳрда катта нуфузга эга эдилар (қаранг Дархон). Мазид тархон Самарқанд ва унинг атрофидаги мулкларни ўз ўғиллари, қариндошуруғлари ва яқин кишилари ихтиёрига бериб қўйган эди. С. А.М. тахтга муқим ўрнашиб олгач, Мазид тархонга қарши сиёсат юритади. Натижада Мазид тархон Самарқанддан чиқиб кетади. Шунда Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон жияни Хон Мирзони (Мирзохон, С. А.М.нинг укаси) мўғул қўшинлари билан Самарқандни забт этишга жўнатади. С. А.М. Самарқанд ташқарисида, Ёряйлоқда бўлган жангда ғолиб чиқади. Онаси Зуҳра бегимнинг нодонлиги туфайли ёзилган мактуб сабаб Шайбонийхон Самарқандни жангсиз эгаллайди (1500). С. А.М. Қўлба яланглигида қатл этилади.