Sulton Alimuhamedov
Qiyofa
Султон Нурматович Алимуҳамедов (1-январ 1929-йил — 11-феврал 2019-йил) — агрономентомолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), биология фанлари доктори (1976), профессор (1980), Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1950), шу институтда ассистент, доцент (1950-61), зоология ва энтомология кафедраси мудири (1961-65). Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти директори (1965-92), 1993-йилдан шу институтда бўлим мудири. Ўзбекистон энтомологлар жамияти раиси (1970-йилдан). Алимуҳамедовнинг илмий ишлари пахта ва дон маҳсулотларини акороид каналар ва бошқа зараркунандалардан сақлаш тадбирлари, биологик ҳимоя усулларига бағишланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |