Султон Алп Арслон (китоб)
Султон Алп Арслон (озарбайжонча: Султан Алп Арслан) – Юнус Ўғузнинг Салжуқийлар империяси султони Алп Арслон ҳаёти ҳақида ёзган тарихий романи[1].
|
Файл:Султон Алп Арслон (китоб муқоваси).жпг Ўзбек тилидаги нашрнинг муқоваси | |
| Асл номи | Султан Алп Арслан |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Юнус Ўғуз |
| Муҳаррир(лар) | Ҳамидулла Болтабоев |
| Таржимон(лар) | Усмон Қўчқор |
| Мамлакат |
|
| Тил |
Озарбайжонча Ўзбекча |
| Жанр(лар)и | Роман, тарихий роман |
| Нашр этилган санаси | 2015-йил |
| Нашриёт | „ОЛ“ нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2016-йил |
| ИСБН | ИСБН 978-9952-494-62-4 |
| Викииқтибосда Султон Алп Арслонга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Асар ҳақида
Асар 2015-йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида „ОЛ“ нашриётида озарбайжон тилида нашр этилган. Китоб сўзбоши муаллифи Отатурк маркази директори, депутат Низомий Жафаровдир. Ушбу Роман турк ва ўзбек тилларига таржима қилинган[1]. Ўзбек тилида 2016-йилда Усмон Қўчқор таржимаси билан „Мумтоз сўз“ нашриётида чоп этилган[2]. Ушбу асарга халқаро „Олтин қалам“ мукофоти соҳиб Қулу Кəнгəрли ва филология фанлари номзоди Маҳкам Маҳмудов тақриз ёзган.
Мазмуни
Асарда 1063–1072-йилларда ҳукмронлик қилган Салжуқийлар империясининг иккинчи султони Муҳаммад ибн Довуд – Алп Арслоннинг мамлакатни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш йўлидаги ҳаракатлари, Хуросон, Эроннинг бир қисми, Озарбайжон, Гуржистон ва Арманистонни забт этгандан сўнг Византия устига қилган юришлари ҳақида ҳикоя қилинади. Муаллиф китобдаги воқеаларни тасвирлар экан, уларнинг хронологиясини илмий-публисистик аниқлик билан беради, шунингдек, тасаввуфий интервенсиялар ўша воқеаларга сезиларли таъсир кўрсатган деган хулосага келиб, бу таъсирларнинг метафизик семиотикасини аниқлашга ҳаракат қилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Архивлəнмиş сурəт“. 2018-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-июл.
- ↑ Юнус Ўғуз. Султон Алп Арслон. Тошкент: “Мумтоз сўз” нашриёти, 2016 — 166-бет. ИСБН 978-9943-4552-9-0.