Иброҳим Шоҳ Султон Балхий (бенгалча: শাহ সুলতান বলখী, форсча: شاه سلطان بلخی‎‎), ўзининг Маҳисавар (бенгалча: মাহিসওয়ার, форсча: ماهی سوار‎‎) тахаллуси билан ҳам танилган, ХИВ аср мусулмон авлиёси бўлган[1]. У Исломнинг ёйилишини Сандвип ва Боғурада амалга оширган.

Ҳазрат

Иброҳим Шоҳ Султон Балхий

Маҳисавар

Маҳисаварнинг мозори
Шахсий маълумотлар
Вафоти
Султон Балхий мозори, Шибгонж, Боғура
Дини Ислом
Ота-онаси
  • Шоҳ Али Асғар Болхий (отаси)
Бошқа номлари Балхий Маҳисавар

Ҳаёти

Балхий Афғонистондаги Балх ҳокими Шоҳ Али Асғарнинг ўғли эди[2]. У валиаҳд шаҳзода эди, бироқ бу мавқейидан воз кечиб, Дамашқлик диний воиз, шайх Тавфиқнинг издошига айланди[3].

Бенгалга ҳижрат

Бир куни шайх Балхийга Бенгал юртига бориб, у ерда Ислом динини тарғиб қилишни буюрди. Шундан сўнг Балхий қайиқда йўлга чиқиб, охир-оқибат Сандвип оролига етиб борди ва у ерда бир неча йил яшади. Унинг қайиғи сол ва балиқ шаклида бўлиб, бунинг оқибатида у Маҳи-савар (балиқ минувчи) тахаллусини олди[4]. Кейин у эҳтимол яна бир орол бўлган Харирамнагар деган жойга борди. Бу ҳудуд Калига сиғинган, ҳинду рожаси Баларам томонидан бошқарилар эди. Баларамнинг вазири Исломни қабул қилишга қарор қилди, бу эса рожани ғазаблантирди. Можаро юз бериб, охир-оқибат Баларамнинг ўлимига олиб келди.

Шундан кейин Балхий Харирамнагарни тарк этишга қарор қилиб, қайиғига сакраб миниб, қадимий шаҳар – Пундравардҳана қироллигининг пойтахти бўлган Махастҳангархга етиб борди. Бу юртни Бох Гарх сулоласидан бўлган Нарсингх Паршурам бошқарар эди[5]. Балхий Паршурамдан унинг ҳудудида яшаш ва ўз динини эркин равишда амалда қўллаш изнини сўради ва подшо бунга рухсат берди. Балхий маҳаллий буддистларга ва Паршурам рожасининг лашкарбошиси Чилхан каби кўплаб одамларга Исломни тарғиб қилди ҳамда улар Ислом динини қабул қилдилар[манба керак]. Баларам сингари Паршурам ҳам Балхийнинг даъват фаолиятидан норози бўлди ва уруш бошланди. Паршурамнинг яна бир амалдори Харапал подшога хиёнат қилиб, мусулмон бўлди[6]. Натижада Балхий Паршурамни мағлуб этиб, 1343-йилда унинг қал’асини забт этди[1]. Паршурам Махастҳангархнинг сўнгги буддист подшоҳи эди. Отасининг ўлими хабари келгач, подшоҳнинг қизи, малика Шиладеви ўзини Каратоя дарёсига ташлаб чўктирди. У чўккан жой атрофидаги ҳудуд Шила Деви гҳати номи билан маълум[7].

Мероси

Балхийнинг қандай ва қачон вафот этгани номаълум. Аврангзеб салтанати даврида, 1685-йилда, Балхий даргоҳи хирождан озод қилинган ер эди ва бу ҳақда Саййид Муҳаммад Тоҳир, Саййид Абдулраҳмон ва Саййид Муҳаммад Ризо номига санадлар берилган[4]. Бобурийлар зиёратгоҳга катта эътибор берганлар ва Балхий мозорига кириш дарвозаси сифатида „Бури Ка Дарвоза“ номли дарвоза барпо этганлар[8]. 1719-йилда, подшо Фаррух Сийёр ҳукмронлиги даврида Ходадил зиёратгоҳ яқинига ҳозиргача фойдаланилаётган катта, якка гумбазли масжид қурдирган[9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Омар Кҳалид Руми.. „А форт амонг ҳундред форц“. Неw Аге (2008-йил 4-январ). 2008-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-январ.
  2. ↑ Акҳтер, Фаридуддин. Тазкератул Аулиа. Дҳака: Меэна Боок Ҳоусе, 2005 — 252–253-бет. 
  3. ↑ Саклаен, Гҳулам. Бангладешер Суфи Садҳак. Дҳака: Исламиc Фоундатион Бангладеш, 2003 — 84-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Шаҳ Султан Маҳисаwар (Р)". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Шаҳ_Султан_Маҳисаwар_(Р). <!--->
  5. ↑ Сен, Проваш Чандра. Богурар Итиҳас (бн). 
  6. ↑ Маҳастан бй Др. Назимуддин Аҳмед. п. 27
  7. ↑ Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Шила Девир Гҳат". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Шила_Девир_Гҳат. <!--->
  8. ↑ „Маусолеум оф Шаҳ Султан Маҳисаwар Балкҳи“. Висит Wорлд Ҳеритаге. 2023-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 18-феврал.
  9. ↑ Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Маҳастҳан Мосқуэ". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Маҳастҳан_Мосқуэ. <!--->

Ҳаволалар