Sulton Dolimov
Султонбек Аминович Долимов (1915-йил, 5-май — Тошкент — 1992-йил, 11-декабр) — топограф анатом, жарроҳ. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1962), тиббиёт фанлари доктори (1969), профессор (1969). Тошкэнт МИ ни тугатган (1937), Сурхондарё вилояти касалхонасининг бош врачи ва жарроҳ (1937—39). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. ТошМИ оператив жарроҳлик кафедраси доценти (1948—69), профессор, айни вақтда ўқув ишлари (1962—65) ва даволаш ишлари (1967— 72) бўйича проректор, 1972-йилдан Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институти) проректори. Сурункали меъда ярасининг модели ва морфологияси устида тадқиқот олиб борган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |