Sulton Husayn I
Султон Ҳусайн И (форсча: شاه سلطان حسین 1668—1726) – Сафавийлар сулоласидан сўнгги Форс шоҳи (1694—1722). 1722-йилда афғон қўзғолончилари томонидан ағдарилди.
Таржимайи ҳоли
1669-йилда Эрон шоҳи Сулаймон Сефи ва унинг ҳарам вакилларидан бири бўлган черкес канизаклари оиласида туғилган. Унинг ҳукмронлиги даврида қуйидаги эшикоғабошилари (сарой қўриқчиси)[1] мавжуд эди:
- Али Мардан Хон (1695)
- Муҳаммад Мўмин Хон Бегдели Шамли (1696—1698)
- Маасум Бек (1698)
- Али Мардан Хон (1700—1701)
- Рзагулу Хон Шамли (1722)
Султон Ҳусайн сиёсатга унчалик қизиқмайдиган содда одам сифатида обрўга эга бўлган. Унинг "Яхши дир" лақаби бор эди – давлат бошқаруви тўғрисида қарор қабул қилиш зарурати туғилганда бу унинг одатий жавоби эди[2]. 1722-йилда Шоҳ билан учрашган Николай Шорер форс-туркий таржимон орқали Султан Ҳусайн билан мулоқот қилгани ҳақида хабар беради[3] Ўзидан олдингилардан фарқли ўлароқ, у раҳмдил бўлиб, шафқацизликка қодир эмас эди. Бир куни тўппончаси билан ўрдакни яралаб, қаттиқ пушаймон бўлиб, „Мен қонга бўялганман“, деган ва айнан шу муносабат билан у камбағалларга икки юзта туман тарқатишни буюрган.
Ёш шоҳ тақводор мусулмон бўлиб, унинг даврида спиртли ичимликлар ва афюн истеъмол қилиш тақиқланган, аёлларнинг жамоат жойларида ўзини тутишига чекловлар қўйилган. Ҳокимларга шариат қонунларига амал қилиш буюрилган.
Бироқ тез орада ҳокимият Муҳаммад Бакир Мажлисидан Султон Ҳусайннинг холаси, Шоҳ Сефи И нинг қизи Марям Бегимга ўтган. Унинг таъсири остида Султон Ҳусайн ҳукуматдан четга чиққан, бутун вақтини ҳарам ва ҳашаматли боғларда ўтказган
Султон Ҳусайннинг диний сиёсатига қарши исёнлар

Шиа исломининг давлат даражасида ўрнатилиши сунний мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийларга нисбатан муросасизликнинг кучайишига олиб келган. Шоҳ, шунингдек, зардуштийлик тарафдорларини ислом динига мажбуран қабул қилиш тўғрисида фармон чиқаган[4].

Эслатмалар
- ↑ Моḥаммад Рафиʿ Анṣāри, „Дастур ал-Молук“, п. 169
- ↑ Мичаэл Ахwортҳй, Тҳе Сwорд оф Персиа: Надер Шаҳ, фром Трибал Wарриор то Cонқуэринг Тйрант 348 пагес Публишер: И.Б. Таурис 26 Жулй 2006 ИСБН 1-85043-706-8(ингл.)"Когда шаха Солтан Хусейна просили принят решениэ, он всегда соглашался с последним, кто висказивал мнениэ – обично со словами „Яхши дир“. Одна история гласит, что он исползовал эту фразу так регулярно, что эвнухи и придворниэ називали эго за спиной „Яхши дир“".
- ↑ W. Флоор, Ҳ. Жаwади, „Тҳе Роле оф Азербаижани Туркиш ин Сафавид Иран“, п. 574
- ↑ Е. А. Дорошенко Зороастрийси в Иране (Wайбаcк Мачине сайтида 21-август 2010-йил санасида архивланган) (Историко-этнографический очерк).- М., Главная редакция восточной литературы издательства «Наука», 1982.- 133 с.