Султон Исмоил Петра масжиди (малайча: Масжид Султан Исмаил Петра) – Малайзиянинг Келантан вилояти Рантау Панжанг шаҳрида Хитой услубида қурилган масжид[1]. Бино Хитойнинг Пекин шаҳридаги 1000 йиллик Ниужиэ масжидига ўхшайди.

Масжид
Султон Исмоил Петра масжиди
малайча: Масжид Султан Исмаил Петра
Султон Исмоил Петра масжиди
Мамлакат  Малайзия
Келантан Рантау Панжанг
Координаталар 6°00′55.2″Н 101°58′57.8″Э / 6.015333°Н 101.982722°Э / 6.015333; 101.982722
Йўналиши сунний
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Хитой меъморчилиги
Бинокорлик санаси 2009-йил август

Қурилиш 2005-йилнинг 12-сентябрда бошланган ва 2009-йилнинг август ойида очилган. Қурилишнинг умумий қиймати 8,8 миллион рингитни ташкил қилган. Масжиднинг умумий майдони 3,7 гектар бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1000 нафар намозхонни сиғдира олади[2].

Манзили

Масжид Пасир Мас-Рантау Панжанг автомагистралининг чекка қисмида, Рантау Панжангдан тахминан 2 км узоқликда жойлашган.

Манбалар