Sulton Mirhaydar Pochchi
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Султон Мирҳайдар Поччи – Яссавийлик тариқатининг кўзга кўринарли вакилларидан бири бўлиб, унинг асл тўлиқ исми Амир Хожа Шамсиддин Мирҳайдар Али Хожа Ҳайдар Хуросонийдир. У ҳижрий 673-йил, милодий 1275-йилда Хуросонда, Шўрдарё бўйидаги Қойим (Қайн) шаҳрида Жамолиддин Шайх исмли мадраса мударриси хонадонида 4-фарзанд сифатида таваллуд топган. Хожа Шамсиддин Мирҳайдар 4 ёшида мактабга борган, беш ёшида алифбо ва ёзувни ўрганган, тўққиз ёшида Қуръонни ёд олган. У кейинчалик Макка ва Мадинада Мисрда, Қуддусда яшаб, илм олган. Таҳсиллар натижасида Хожа Шамсиддин Мирҳайдар,, фақиҳ олим'' даражасига етишган. Инжил, Таврот, Забур, Қуронни мукаммал ёд олган. Арабий Форсий, яҳудий, туркий тилларда сўзлашиш ўқиш ва ёзишни билган. Хўжа Шамсиддин 30 ёшида Балхдан Қундузга, сўнг Чоржўйга келган. Бу ерда у зодни Хубби Хожа, Ҳасан Хожа ва Полвони Аҳмад кутиб олган. Улар Султон Хожа Шамсиддин Мирҳайдарни Хоразмга яссавия тариқатининг пири комилларидан бири Ҳаким ота- Сулаймон Бокирғоний ҳузурига Олиб боришган. Бу ерда Хожа Шамсиддин қирқ кун хатми Қурон билан машғул бўлган. Бир йилдан сўнг, яни 31 ёшида Султон Хожа Шамсиддин Мирҳайдар Бухорога йўл олган. У зод Бухорода фикримизча Қоракўлда ҳам муайян муддат яшагандан сўнг Касбига кўчиб кецада, унинг ҳаёти Қоракўл ва хусусан Миробариқ қишлоғи билан боғлиқ бўлган. Султон Хожа Шамсиддин Мирҳайдарнинг жуфти ҳалоларидан бири қишлоқ кексаларининг фикрича шу қишлоқдан бўлган ва бу никоҳдан Шохмирзо исмли ўғил туғилган. Шохмирзо ҳам уч нафар ўғил кўрган. Улардан Қоракўл ва Олотнинг айрим қишлоқларида, Бухоро шаҳри атрофларида яшавчи бугунги кунда Мирҳайдарий деб аталган хўжалар тарқалган. Султон Мирҳайдар томонидан 1938-йилда қурдирилган Миробарик қишлоғидаги маҳобатли масжид ва хонақоҳ бузилган пайтда уларнинг 635йил олдин яни 1303йил атрофидаги Султон Мирҳайдар томонидан ёзув чиқганлигини қишлоқ кексалари эслашарди. Бир – икки йиллик тафовутни инобатга олмаганда, манбалардаги ва иншоотлардаги Султон Мирҳайдарнинг ҳаётига оид маълумотлар мос келади.
Султон Мирҳайдар ўз охирги маскан тутган Касбийда ҳижрий 766, ёхуд милодий 1366-йилда 92 ёшида вафот этган. Қабр тошида унинг насл насаби қуйидагича тасвирланган: ,, Амир Шамсиддин Ҳайдар амирул кабирул карим ибн Жамолиддин ибн Шамсиддин амир ул- кабр Ҳайдар ал- Ҳусайн Насафий ибн амир Аҳмад ибн Саид амир Ҳусайн ибн амир Абдуллоҳ ибн амир Жаафар ибн Иброҳим Муртазо и бн амир Мусо ал- Козим ибн амир Имом Жафар Содиқ ибн Имом Бокир ибн имом зайн ул- обидин ибн Имом Ҳусайн ибн Ҳазрати Али Муртазо розиаллоҳу таало(рамазон ойи 766 ҳижрий)
Мирҳайдар Поччо Қурдирган масжид ва хонақоҳ шу билан бирга қабристонга узотнинг номлари берилган. Қабристон Бухоро вилояти Қоракул туманидаги Дарғали ҚФЙдаги Миробариқ қишлоғи чегарасида жойлашган. Қабристонга Мирҳайдар поччо номи берилган. Қабристон майдони 1.4 гектар.