Sulton Muhammad (temuriyzoda)
Султон Муҳаммад (тах.1418 — 1452)[1] — 1447-йиллардан бошлаб умри охиригача Темурийлардан чиқган Ироқи Ажам ва Форс ҳукмдори эди. У Шоҳрух Мирзонинг ўғли Бойсунғурнинг ўғли бўлган.
| Султон Муҳаммад бин Бойсунғур | |
|---|---|
| Форсдаги Темурийлар империясининг султони | |
| Салтанат | 1447 – 1451 |
| Ўтмишдоши | Шоҳрух Мирзо |
| Давомчиси | Абулқосим Бобур Мирзо |
| Туғилиши | тах.1418 |
| Вафоти | 1452 (ёши 33–34) |
| Дафн этилган жой | |
Шоҳрух Мирзо ҳукмдорлигининг охирги-йилларида Султон Муҳаммад Темурийлар Империясининг ғарбий вилоятларида исён кўтаради. 1446-йилда Шоҳрух Мирзо қўзғолонни тўхтатиб, тарафдорларнинг анчасини қўлга киритишга муваффақт бўлади, аммо Султон Муҳаммад Луристондан бошпана топади. Бобосининг вафотидан сўнг, Султон Муҳаммад Луристондан қайтиб, ўша ёқнинг ўзидан Марказий Форисни назорат қилишни ўз зиммасига олади. Хуросонлик ўгай укаси Абулқосим Бобур Мирзо ҳамда Мовароуннаҳрлик амакиси Улуғбек билан бирга бўлиниб кетган Темурийлар империясининг учта энг кучли ҳукмдорларига айланишади. Султон Муҳаммад Мирзо ўз ҳудудларини кенгайтириш мақсадида Мозандарон ва Астработни эгаллайди.
Ер мулкини кенгайтиришга иштиёғи баланд Султон Муҳаммад, яқин орада укаис Мирзо Абулқосим Бобур билан уруш бошлаб, Хуросонни катта қисмини эгаллаб олади. Юришининг бошланиши яхши кетди; 1450-йилда у Машҳадда укасини мағлуб этиб, унинг баъзи ерларини тортиб олди. Бироқ, ҳодисалар жануб томонга бурилиб, у Сеистонда укаси Мирзо Абулқосим Бобур томонидан ушлаб олиниб асир олинди ва 1452-йилда қатл этилди. Мирзо Абулқосим Бобур кейинчалик Султон Муҳаммаднинг ерларини тортиб олди, аммо тез орада Жаҳон Шоҳ қўл остидаги Қора Қоюнлу Туркманга ютқазди. Унинг ўғли Хуросонни олти ҳафта бошқарган Ёдгор Муҳаммад Мирзо эди.
Шахсий ҳаёти
Муҳаммаднинг иккита рафиқаси бор эди:
- Оға Беги Оға — Юсуф Терхонни қизи, Улуғ Оға Бегумни онаси;
- Тунди Беги Оға — Ёдгор Муҳаммад Мирзонинг онаси;
Манбалар
- Роэмер, Ҳ. Р. „Тҳе Суccессорс оф Тимур.“ Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 6: Тҳе Тимурид анд Сафавид Периодс. Эд. Петер Жаcксон. Неw Ёрк, Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1986. ИСБН 0-521-20094-6
- Стевенс, Жоҳн. Тҳе ҳисторй оф Персиа. Cонтаининг, тҳе ливес анд меморабле аcтионс оф иц кингс фром тҳе фирст эреcтинг оф тҳат монарчй то тҳис тиме; ан эхаcт Десcриптион оф алл иц Доминионс; а cуриоус Аccоунт оф Индиа, Чина, Тартарй, Кермон, Арабиа, Нихабур, анд тҳе Исландс оф Cейлон анд Тимор; ас алсо оф алл Cитиэс оccасионаллй ментионъд, ас Счирас, Самарканд, Бокара, &c. Маннерс анд Cустомс оф тҳосе Пеопле, Персиан Wоршипперс оф Фире; Планц, Беасц, Продуcт, анд Траде. Wитҳ манй инструcтиве анд плеасант дигрессионс, беинг ремаркабле Сториэс ор Пассагес, оccасионаллй оccурринг, ас Странге Буриалс; Бурнинг оф тҳе Деад; Лиқуорс оф северал Cоунтриэс; Ҳунтинг; Фишинг; Праcтиcе оф Пҳйсиcк; фамоус Пҳйсиcианс ин тҳе Эаст; Аcтионс оф Тамерлан, &c. То wҳич ис аддед, ан абридгмент оф тҳе ливес оф тҳе кингс оф Ҳармуз, ор Ормуз. Тҳе Персиан ҳисторй wриттен ин Арабиcк, бй Мирконд, а фамоус Эастерн Аутҳор тҳат оф Ормуз, бй Торунха, Кинг оф тҳат Исланд, ботҳ оф тҳем транслатед инто Спаниш, бй Антонй Теихеира, wҳо лив’д северал Еарс ин Персиа анд Индиа; анд ноw рендер’д инто Энглиш.
- ↑ Жоҳн Э Wоодс, Темурийлар Сулоласи (1990), с. 46