Султон Муҳаммад Нур (1472— 1530) – хаттот, настаълиқ хати устаси. Сулшонали Машҳадийнмнг шогирди. Ҳиротда Навоий ҳомийлигида хаттотлик санъатини ўрганган, ижодини ҳам Навоийнинг шахсий кутубхонасида бошлаган, турли мажлисларда иштирок этган. Асосан, Ҳиротда ижод қилган, маълум муддат Бухорода ҳам бўлган. Навоий унинг санъатини юқори баҳолаб, ўз даврида „ҳеч ким майда настаълиқ хати ёзишда унга тенг келмаган“, деб ёзган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган, улардан Салим Котиб, Айний ва бошқа устозининг хат услубини давом эттирган. С. М.Н. кўчирган кўлёзмалар: Абдулла Ҳотифийнинг „Ҳамса“ достонларидан олинган терма байтлар (1500, Британия музейида); Саъдийнинг „Бўстон“ (1501, Теҳрондаги Миллий қутубхонада); Саъдий ва Жомий ғазаллари терма „Девон“и (1519, Теҳрондаги Салтанат кутубхонасида); Низомийнинг „Ҳамса“ (1524, НюЁркдаги Метрополитен музейида); Жомийнинг „Юсуф ва Зулайҳо“ (1528, Истанбулдаги Авлиё София соборида); „Субҳат улаброр“ (Лоҳурда: Муҳаммад Шафи шахсий кутубхонасида); Шарафиддин Али Яздийнинг „Зафарнома“ (1528; Теҳрондаги Салтанат кутубхонасида: Беҳзод раем ишлаган); Низомийнинг „Хусрав ва Ширин“ (1530), Навоийнинг „Девон“и (Россия миллий кутубхонасида); „Калила ва Димна“ (Ҳиндистон, Рампур шаҳрида) ва бошқа С. М.Н. битган қитъалардан 9 таси Россия миллий кутубхонасида сақланади.

Адабиёт

  • Баёний М., Аҳвол ва осори хушнависон, 2 ж., Теҳрон, 1967.