Sulton Nigorxonim
Султон Нигорхоним (1528-йилда вафот этган) Фарғона водийси подшоси Султон Маҳмуд Мирзонинг Самарқандлик тўртинчи хотини. У Мўғулистоннинг Буюк хони Юнусхон ва унинг иккинчи хотини Шоҳ Бегимнинг қизи бўлиб, Чағатой хонлигининг маликаси ҳисобланади.
Оиласи
Султон Нигорхоним Мўғулистоннинг Буюк хони Юнусхон ва унинг иккинчи хотини Шоҳ Бегимнинг иккинчи қизи бўлиб, Чағатой хонлиги маликаси ҳисобланади[1]. Унинг отаси томонидан бобоси Увайсхон, Мўғулистоннинг Мўғул хони ва отасининг салафи бўлиб, йирик мулк эгаларидан бўлишган.
Султон Нигорхоним отаси тарафдан Мўғуллар империясининг асосчиси ва Буюк хони (императори) Чингизхоннинг бевосита авлоди бўлиб ҳисобланади. У хоннинг қизи бўлиб, туғилишидаёқ „хоним“ („хон ёки маликанинг қизи“) унвонига эга эди. У, шунингдек, Ҳиндистон Бобурийларнинг асосчиси ва унинг биринчи императори бўлган император Бобурнинг она тарафдан холаси эди[2].
Никоҳлари
Маҳмуд Мирзо
У дастлаб манбаларга кўра 15 ёшида Султон Маҳмуд Мирзога турмушга чиқади. У билан бўлган никоҳдан битта ўғли бор эди, Султон Воис, шунингдек, Хон Мирзо номи билан машҳур. У Маҳмуд Мирзодан 1495-йил январ ойида бева қолди. Маҳмуд Мирзо Самарқандда вафот этгач, у Тошкентдаги укаларининг саройига улар билан бирга қайтиб кетган.
Овиқ Султон
Кейинчалик у ўзбек қозоқларининг бошлиғи Авиқ Султон Жужига турмушга чиққан. Ҳайдар Мирзо бир оз ҳукумдорлик қилгандан сўнг, Шайбоний укаси Маҳмудхонни ўлдиргач Авиқ уни ташлаб, ўзбек қозоқларига яни ўз халқига қўшилиб қайтиб кетган, бир муддатдан сўнг Султон Нигор ҳам унинг ортидан Мўғулистонга йўл олди.
Унинг Авиқдан икки қизи бўлиб, бири Абдулла Қучинга турмушга чиққан бироз муддатдан кейин ёш келин вафот этган бўлса, иккинчиси Рашид Султон Чағатойга турмушга чиққан.
Қосимхон
Авиқ вафот этгач, Султон Нигор унинг укаси Қосимга турмушга чиққан, бу туркларнинг янглик одатига кўра бўлган бўлса керак.
Қосим вафоти билан қозоқлар хонлиги Султон Нигорнинг Тоҳир исмли ўгай ўғлининг ҳукмига ўтади. Тоҳир унга қаттиқ боғланган бўлиб, ҳатто уни дунёга келтирган онасидан ҳам афзал кўрганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.
Султон Нигор Тоҳирнинг меҳрини қадрлашини кўрсатди, лекин унга илтижо қилиб деди: „Сиз менинг фарзандим бўлсангиз ҳам, қолган ҳамма фарзандларимдан ҳам сизни аълороқ кўрсам ҳам, мени Тошкентдаги укамнинг қароргоҳига олиб боришингизни сўрайман. Чунки мен қариб қолдим, Ўзбекистон чўлларида бу сарсон-саргардон ҳаётга чидашга энди кучим етмайди. Мени тинч ва ором оладиган жойга олиб боринг.“ Кейин Султон Нигор унга воситачилик қилишни ва унинг душманларига қарши Мўғул хоқонларининг ёрдамини олишни таклиф қилди. Тоҳир уни Мўғулистон чегараларигача кузатиб қўйди ва у билан Саидни кутиб турди. Иккинчи онасининг меҳри сабабли, у Тоҳирни қабул қилиш учун бу ишни қилиши Чингиз (уларнинг умумий аждодлари) қоидаларига зид бўлса ҳам, Тоҳир ўгай онасини олиб келгани учун тўғри тушунилиб шундай қилганини маълум қилди.
Ўлими
Султон Нигорхоним 1528-йилнинг ёзида ички қон кетишдан вафот этади.
Манбалар
- ↑ Лал, Рубй. Доместиcитй анд поwер ин тҳе эарлй Мугҳал wорлд. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2005 — 69-бет. ИСБН 9780521850223.
- ↑ ҳттпс://www.анcестрй.cом/генеалогй/реcордс/султан-нигар-кҳанум-24-2кҳcмт/ қаралди:2