Sulton Otajonov
Отажонов Султон (1937.5.11, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани) — кулол, Ўзбекистон халқ устаси (1999). Таникли сулолавий кулоллар авлоди давомчиларидан. Хоразм кулоллик мактабининг йирик намояндаларидан. Кулоллик касбини отаси Отажон Матёқубов ва уста Раҳимберди Матчоновдан ўрганган. У сополдан бодия, коса, лаган ва бошқа кўплаб идишларнинг ноёб намуналарини яратди; ишларида оқ ангобдан унумли фойдаланади. Биноларнинг деворларига сополдан намоёнлар ишлаган. Республика ва хориждаги кўплаб ҳунармандлик, халқ амалий санъати кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этиб келади. Асарлари Республика ҳамда хорижий музей ва коллексиялардан ўрин олган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |