Султон Сабурович Рахманов (1950-йил 6-июл, Тўрткўл, Қорақалпоғистон АССР, Ўзбекистон ССР, СССР – 2003-йил 5-май, Днепропетровск, Украина) – совет оғир атлетикачиси, Европа, жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпиони. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1979).

Султон Рахманов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд пайтидаги исми Рахманов Султон Сабурович
Фуқаролиги Совет Иттифоқи→Ukraina bayrogʻi Украина
Таваллуд санаси 1950-йил 6-июл
Тўрткўл, Қорақалпоқ Автоном Совет Социалистик Республикаси, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафот санаси 2003-йил 5-май (52 ёш)
Днепропетровск, Украина
Бўйи 188 см
Вазни 145 кг
Спорт
Қайси спорт оғир атлетика
Клуби „Авангард“ (Днепропетровск)
Мураббий(лар)и Иван Григориевич Погорелий
Эдуард Павлович Бровко

1980-йил июл ойида Днепропетровск давлат жисмоний тарбия ва спорт институтини илк битирувчилар қаторида тамомлаган.

Биографияси

Ўзбекистонда туғилиб ўсган. Отаси о’збек ва онаси украин. Болалигида олган жароҳати туфайли бир оёғи қисқароқ бўлиб қолган[1]. Султондан ташқари оиласида ака-укалари Рустам, Азим, Тоир, Раҳим ва опаси Зуҳра бўлган.

1966-йилда 9-синфни тугатгач, ота-онаси билан Днепропетровскга кўчиб ўтган. Султон жисмоний тарбия техникумига ўқишга киради ва катта акаси Рустам билан бирга спорт сексияларида қатнашади.

Рахмановга даставвал Иван Григоревич Погорелий, кейин Эдуард Павлович Бровко (СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, СССР ва Украинада хизмат кўрсатган мураббий) мураббийлик қилган. Бровко билан биргаликда кўп муваффақиятларига эришган.

1976 ва 1978-йилларда Болтиқбўйи кубоги ғолиби. 1976-йилда Бутуниттифоқ чемпионати ва Болтиқбўйи кубогида (190 кг) иккита СССР рекордини янгилаган.

Жаҳон юлдузлари кубоги (Лас-Вегас – 1978) ва оғир вазн тоифасидаги спортчилар кубоги (Токио – 1979) чемпиони.

1979-йилда жаҳон чемпиони.

1980-йилги Москва Олимпиадасида ГДР вакили Юрген Хойзер ва полшалик Тадеуш Рутковскидан жами 30 килограммга илгарилаб Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган (даст кўтаришда 195 кг, силтаб кўтаришда 245 кг[2], жами 440 кг[3]).

Гиннеснинг рекордлар китобига сайёрадаги энг кучли одам сифатида киритилган.

Ҳаммаси бўлиб 14 та халқаро рекорд ўрнатган, улардан 2 таси жаҳон ва 5 таси бутуниттифоқ бўйичадир.

Спорт фаолиятини тугатгандан сўнг жамоат арбобига айланган. 2000-йилдан Халқаро фахрийлар ва ногиронлар спорт ассоциацияси президенти.

Умрининг сўнгги йилларида оғир касалга чалиниб, вазни ортиб кетган (200 кг гача) ва деярли юролмай қолган[4].

Султон Раҳманов 2003-йил 5-майда Днепропетровскда юрак хуружидан вафот этган. Днепропетровскдаги Сурско-Литовское қабристонида онасининг қабри ёнига дафн этилган. Қабр тошида ўлган санаси ёзилмаган. Аммо тошда туғилган санаси ва „Ўлганимни ким айтди? Мен сизларнинг қалбингиздаман“ деб ёзиб қўйилган[5].

Оиласи

Отаси – Сабур Раҳмонов, ҳарбий хизматчи, Ўзбекистонда дафн этилган.

Онаси – Татяна Василевна Коваленко-Раҳманова (1920—1986), Днепропетровскдаги Сурско-Литовск қабристонига дафн этилган.

Акаси – Рахим Сабурович Рахманов (1956) оғир атлетикачи (110 кг дан юқори), энг яхши натижа 397,5 (175+202,5).

Хотини (1967-йилдан 2003-йилгача)[6] – Галина Фёдоровна Рахманова, Халқаро фахрийлар ва ногиронлар спорт ассоциациясини бошқаради.

  • Қизи – Татяна Султоновна Рахманова (1968-йилда туғилган).
  • Ўғли – Таир Султонович Рахманов (1973-йилда туғилган), 2010-йилдан бошлаб Днепропетровскда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлайди[7].

Мукофотлари

Хотираси

Днепропетровск шаҳрининг фахрий фуқароси (2009-йил, унвон вафотидан сўнг берилган).

2010-йил 23-сентябрда Днепропетровскда Дмитрий Яворницкий проспекти 45б-уйда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган (Султон Раҳманов 1979―2003-йилларда ушбу уйда яшаган)[8].

Манбалар

  1. ↑ „Султан Рахманов был настоящим украинским Гераклом-2“. 2012-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-апрел.
  2. ↑ Данний вес стал личним рекордом Султана Рахманова
  3. ↑ Мосcоw 1980 Суммер Олимпиc Гамес. Менс +110 кг Снатч[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  4. ↑ „Вдова олимпийского чемпиона по тяжелой атлетике султана рахманова галина: «за три часа до смерти султанчика в нашем доме остановились все часы» — «ФАКТЫ»“. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-апрел.
  5. ↑ „Спортивный некрополь“. 2010-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-октябр.
  6. ↑ „Султан Рахманов за «золото» Олимпиады-1980 отдал долги и купил жене сережки“. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-апрел.
  7. ↑ „Султану — 60!“. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-апрел.
  8. ↑ „В Днепропетровске установлена памятная доска легендарному спортсмену Султану Рахманову“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-апрел.

Ҳаволалар