Султон Саодат мажмуи — Термиздаги меъморий ёдгорлик (10—ХВИИ асрлар). Термиз шаҳридан уч км шимоли-шарқда, Сурхон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган бу зиёратгоҳ 7 аср давомида шаклланган.

Султон Саодат мажмуаси

Султон Саодат мажмуаси
Эски номлари Султон ас-Содот
Муқобил номлари Султони Содот
Умумий маълумот
Мақоми мажмуа
Шаҳар Термиз
Мамлакат Ўзбекистон
Координаталар 37°15′48″Н 67°18′33″Э / 37.26335°Н 67.30922°Э / 37.26335; 67.30922
Қурилиши бошланган Х аср
Қурилиши тугаган ХВИИ аср

Номланиши

Султон Саодат ёки Султон Содот мажмуасининг арабча номи „Султон ас-Содор“, форсчаси эса „Султони Содот“ яъни саййидлар султони деган маънони англатади. Мажмуа термиз шаҳри саййидларининг сулолавий хилхонаси ҳисобланади. Қурилиш ишлари Х-ХИИИ асрлар оралиғида амалга оширилган.

Тузилиши

Мажмуа 20 га яқин мақбарани ўз ичига олган. Унда Саййидлар сулоласининг мақбаралари жойлашган. Асосий мақбараларнинг ички ўлчами биринчиси 10 х 10 метр, иккинчисининки 9 х 9 метр бўлиб, иккаласини бирлаштирувчи гумбаз остида кенг майдон масжид жойлашган. Дастлаб шу атрофдаги ерлар эгаси, пайғамбар авлодларидан бўлмиш Ҳасан ал Амир (ИХ аср 2-ярмида вафот этган) ва бошқа бир манбада Амир Саййид Али Акбар[1][2][3][4][5][6] мақбараси бунёд этилган. Халқ орасида Султон Саодат мажмуаси номи билан машҳур бўлган мақбаралар Х асрда, қолганлари, асосан, 15—ХВИИ асрларда ёнмаён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган. Мақбаралар пештоқ ва гумбазли чорси хоналар (9 × 9,05 метр ва 10,15 × 10,25 метр) дан иборат. Ҳовлининг тўридаги пештоқ ва икки қанотидаги гумбазли мақбаралар бир хил тархда, жанубидаги мақбара зиналар ҳисобига кичикроқ кўринади. Шимоли-ғарбидаги мақбаранинг қурилма ва безаклари оддий ғишт (27 ×27 × 5 см) дан жуфт-жуфт қилиб терилиб, мавжли безак ҳосил қилинган. Ички хона деворларига ғиштдан ҳошияли бўртма равоқлар ишланган. Жануби-ғарбдаги мақбара шимоли-ғарбдагидан бир оз кичик, кўриниши оддий, ганч сувоқли қилиб безакланган. Мазкур 2 мақбара орасидаги пештоқли супа тўрига меҳроб жойлаштирилган. Сиркор кошинлар бинога алоҳида ҳусн бағишлаган. 15 —ХВИИ асрларда қурилган мақбараларда ўша даврга хос юлдузсимон гириҳ нақшлар, ганчкори безаклар кенг қўлланган. Мажмуа мустақилликдан кейин таъмирланиб, зиёратгоҳга айлантирилган[7].

Султон Саодат мажмуаси ғарб-шарқ ўқи бўйлаб 70 метрга чўзилган. Мажмуанинг биринчи энг катта мақбараси „Содоти бузрук“ (Саййидлар улуғи) ёки „Султони солот“ (Саййидлар султони) мақбарасидир. Бу мақбара ХИИИ асрнинг 30-йилларида бунёд этилган.

ХВ асрнинг иккинчи ярмида мажмуада яна иккита иншоот қурилган ва улар ўзаро айвонлар билан бирлаштирилган. ХВИ-ХВИИ асрларда эса ички ҳовлилар қуриб, безакланган[8].

Мирзо Улуғбек ҳукмронлик даврида ҳам мажмуа қайта таъмир қилинган. Термизлик саййидлар қабри устида барпо этилган хилхона Гумбази Саййидон номи билан атала бошланган.

Мажмуа таркибидаги энг сўнгги тарихий сағана бу Абдулмаолийга тегишли бўлиб, Термиз саййидларнинг энг эски шажаранома вариантларидан бири ҳам шу ерда сақланган[9].

Таъмирланиши

Султон Саодат мажмуаси 2002-йилда Ислом Каримов ташаббуси билан қайта таъмирланган[9].

2019-йил 6-апрелда мажмуа Шавкат Мирзиёев ташрифи вақтида таъмирланган. Ташриф давомида мажмуани таъмирлаш ва унинг тарихини ўрганиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган. Шу кўрсатмалар асносида янги масжид бунёд этилган. Мажмуа атрофи обод қилинган[10].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ „Дастур ал Мулк“ (Гуиде то Кингс) (ХВИИ сентурй) бй Кҳwажа Самандар Муҳаммад ибн Бақи ал-Термизи, транслатор профессор оф ҳисторй Жаббор Эсонов, „Шарқ“, Ташкент 2001, паге 22
  2. ↑ „Дурдонаҳои Наср“ боок, „Адиб“, Душанбе 1985, паге 375
  3. ↑ "Саййидлар Шажараси", „Исламиc университй“, Ташкент 2017, паге 14
  4. ↑ „Султон Содот Амир Саййид Али Акбар“. Шажара.[сайт ишламайди]
  5. ↑ "Буюк Термизийлар" (Буюк Термизийлар) боок бй Мирзо Кенжабек, „Узбекистан Натионал энcйcлопедиас“ 2017, паге-267
  6. ↑ ҳттпс://шажара.орг/султон-содот-саодат-амир-саййид-али-акбар/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-24 санасида архивланган) СУЛТОН СОДОТ (САОДАТ) АМИР САЙЙИД АЛИ АКБАР ибн САЙЙИД ИМОМ МУҲАММАД АЛ-АСКАРИЙ АЛ-БААЖ САБАЪ ДУЖАЙЛ
  7. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Султон Саодат мажмуи“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  8. ↑ „Султон Саодат ме’морий мажмуи“. узбекистан.травел. Қаралди: 08-2023.
  9. ↑ 9,0 9,1 Ф.Абдухоликов; А.Ҳакимов; Б.Абдуҳалимов; Б.Бобожонов; А.Мансуров. О'збекистон обидаларидаги битиклар: Сурхондарё, Колор Пак МCҲЖ, Тошкент: Узбекистан тодай, 2015-йил — 207-208-бет. ИСБН 978-9943-4509-6-7. 
  10. ↑ „Султон Саодат мажмуаси: гўзал зиёратгоҳга айлантирилади“. сурхон тонги (17-01-2023).