Султон Сегизбоев (1899.15.7, ҳозирги Оққўрғон тумани — 1938.15.6) — сиёсат ва жамоат арбоби. Аввал қишлоқ мактабида, сўнг Тошкент гимназиясида ўқиган. Иқтисод фанлари бўйича профессор (1930). Сегизбоев 1916-йил Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатида қатнашган. 1918-йилдан хўжалик соҳасида раҳбарлик лавозимларида. Туркистон ўлка "Қўшчи" ташкилоти масъул котиби (1921—22). Фарғона вилояти партия комитети котиби (1923), Туркистон КП МК ташкилий бўлими мудири, Тошкент уезди партия комитети котиби (1924). Украина Старобелск округ партия комитети йўриқчиси (1925). 1925—30 йилларда Қизил профессура институти (Москва)да ўқиган, шу институт ҳузуридаги кечки университет декани. Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги академиясининг Ўрта Осиё филиали ва Пахтачилик институти директори, Ўрта Осиё университетида кафедра мудири (1930—31). ВКП (б) Қозоғистон ўлка комитетида бўлим мудири (1932—36), Шимолий Қозоғистон вилоят партия комитети 1котиби (1937). Ўзбекистон ХКС раиси, СССР Олий Совети Иттифоқ Совети раиси ўринбосари (1937—38). Газета, журналарга муҳаррирлик қилди, иқтисод ва тарихга оид кўплаб мақолалар езди. 1938-йил Тошкентда қамоққа олиниб, қатағон қилинди. Ўлимидан сўнг оқланди. Сегизбоев хотираси абадийлаштирилган. Оққўрғон туманидаги ширкат хўжаликлари (2 та), мактаб, маҳалла, кўча, Мирзачўл туманидаги ширкат хўжалиги, Гулистон шаҳридаги тиббиёт коллежи, Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади, Мирзачўл ва Оққўрғон туманларида Сегизбоев бюсти ўрнатилган[1].

Султон Сегизбоев
қозоқча: Сұлтан Сегізбаев
 Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети Раиси
 
Мансаб даври
1937-йил октабр – 1938-йил июлгача
Ўтмишдоши Абдулла Каримов
Вориси Абдужаббор Абдураҳмонов
 ВКП(б) Қозоғистон КП(б) Шимолий Қозоғистон вилоят ижроия қўмитасининг Биринчи котиби
Мансаб даври
1937-йил 3-апрел – ноябргача
Ўтмишдоши Максим Аммосов
Вориси Николай Кузнецов
 Туркистон КП(б) МҚ Фарғона вилоят ижроия қўмитаси масъул котиби
Мансаб даври
1923-йил август – октабргача
Ўтмишдоши Василий Буров-Петров
Вориси Абдулла Каримов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1899-йил октабр
Жағалбайли овули, Тошкент уезди, Сирдарё вилояти, Россия империяси
Вафоти 1939-йил 25-феврал
Москва, СССР
Фуқаролиги SSSR
Миллати қозоқ
Мукофотлари

Адабиёт

  • Ўзбекистон тарихи (1917—1991-йил), Т., 2000; Муҳиддинова Ф.П., Ҳасанов Қ. Султон Сегизбоев, Т., 1978.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил