Sulton Vays masjidi
| Масжид | |
Султон Вайс масжиди
| |
![]() | |
Султон Вайс масжиди (арабча: جامع السلطان ويس) — Ироқнинг Мосул шаҳри Эски шаҳар маҳалласида жойлашган масжид. Усмонийлар ҳукмронлиги даврида, ХВИИ асрнинг иккинчи ярмида қурилган. Дастлаб Жалойирийлар сулоласининг иккинчи ҳукмдори Шайх Увайс номи билан аталган, бироқ кейинчалик бу ном хато тарзда мусулмон авлиё Увайс Қаранийга нисбат берила бошланган. Масжид Усмонийлар меъморчилиги услубида қурилган боълиб, унда Ироқ меъморчилиги унсурлари ҳам мужассам.
Тарихи
Мазкур жойдаги дастлабки иншоот ХИВ асрга оид текке бўлиб, унинг асосчиси Жалойирийлар ҳукмдори Шайх Увайс номи билан аталган. Кейинчалик иншоот номи бузиб талаффуз қилиниб, „Султон Вайс“ шаклига келган. Шундан соънг маҳаллий аҳоли теккеда Увайс Қараний дафн этилган деб ҳисоблаган[1]. ХИВ аср охирида Темурийларнинг Мосулга уюштирган ҳужумлари вақтида текке шаҳардаги вайронагарчиликлардан омон қолган исломий иншоотлардан бири бўлган. Шунингдек, бу жой Увайсия тариқати вакиллари йиғиладиган жой сифатида ҳам хизмат қилган[1][2][3]. Усмонийлар ҳукмронлиги даврида текке бузиб ташланган ва унинг ўрнида 1683–1685-йилларда мусулмон зодагон шахс Ҳожи Жума ал-Ҳадисий томонидан Увайс Қаранийни улуғлаш мақсадида янги масжид қурилган[2][3]. Шунингдек, 1853-йилда масжиднинг шимолий қисмида Мосул ёшлари учун таълим маркази сифатида хизмат қилувчи мадраса ҳам ташкил этилган[2][3]. Ҳозирги масжид 1838-йилга тегишли[4].
Масжидни вайрон қилишга сабаб сифатида унинг ичида қабрлар мавжудлиги кўрсатилган, бироқ аслида масжид ҳудудида ҳеч қандай қабр бўлмаган[5]. Давла қўшинлари Мосулдан чиқариб юборилгач, масжидни қайта тиклаш ишлари 2019-йилда бошланган ва 2022-йил январига келиб якунланган[6][7].
Меъморчилиги
Султон Вайс масжиди анъанавий Усмонийлар меъморчилиги услубидан фойдаланиб соддароқ шаклда бунёд этилган. Шунингдек, Салжуқийлар ва Ироқ меъморчилиги унсурлари ҳам оъзида мужассамлаштирилган[8]. Масжиднинг 1 та катта, атрофида эса Усмонийлар меъморчилигига хос 4 та гумбази мавжуд. Шунингдек, масжиднинг намозхона, ҳовли ва мадрасаси мавжуд[8].
Масжид полига гилам тоъшалган[8]. Масжидда 2 та меҳроб мавжуд боълиб, улардан бири Шайх Увайс теккесига оид асл меҳроб, иккинчиси эса ХВИИ асрда қурилган иншоот таркибига кирган меҳробдир. Масжиднинг шимолий қисмида мадраса жойлашган бўлиб, унда ўқув хоналари, ходимлар учун хоналар ҳамда талабалар ётоқхонаси мавжуд. Асосий намозхона Макка томонга қаратиб қурилган[8].
Манбалар
| Викиомборда „Султон Вайс масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ↑ 1,0 1,1 Кҳадер, А.М. (2017). "Жāмиʿ ал-Сулṭāн Уwаис байна ал-Ḥақīқа ал-Тāрīкҳийя wа-л-Муʿтақадāт ал-Кҳāṭиʾа" (ар). Маwṣилиййāт ал-ʿАдад (47): 27–30.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Далīл ал-Жаwāмиʿ wа-л-Масāжид ал-Турāтҳийяҳ wа-л-Атҳарийяҳ (ар). Багҳдад, Ирақ: Сунни Эндоwмент Оффиcе — 111–112-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 ал-Диwаҳжи, Са'ээд. Жаwāмиʿ ал-Маwṣил фī Мукҳталиф ал-ʿУṣūр, 1ст (ар), ал-Дāр ал-ʿАрабийяҳ лил-Маwсūʿāт, 2014.
- ↑ „ИСИС демолишес а ҳисториcал мосқуэ ин Мосул“. Интернатионал Релатионс Инсигҳц & Аналйсис (2015-йил 2-январ). Қаралди: 2026-йил 4-май.
- ↑ Зарқа, Сами. „بعد أن دمره داعش.. ترميم جامع في الموصل وإعادة افتتاحه“ (ар). Ал Аан Неwс (2022-йил 7-январ). Қаралди: 2026-йил 4-май.
- ↑ Ёуссеф, Аҳмад. „أهالي مدينة الموصل يقيمون صلواتهم في مسجد “أويس” بعد إعادة بنائه“ (ар). Шиа Wавес (2022-йил 8-январ). Қаралди: 2026-йил 4-май.
- ↑ „جامع السلطان ويس في الموصل يفتح أبوابه للمصلين مجدداً بعد ترميمه“ (ар). Набд (2022-йил 6-январ). Қаралди: 2026-йил 4-май.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Камал, Раwаа. „جامع السلطان ويس في الموصل“ (ар). Ал Таакҳи Неwс (2025-йил 8-апрел). Қаралди: 2026-йил 4-май.
