Sulton ahmad
Султон аҳмад (? 1410) - Жалойирийлар давлати ҳукмдори (1382— 1410). Шайх Увайс И Жалойирийнинг ўғли. С.А. Озарбайжон ва Ироқда ҳукмдорлик қилган. Амир Темур Бағдодни забт этгач (1393), С.А. Мисрга мамлук султони Барқуқ (1382—99) хузурига қочган. Шундан сўнг у ўз ерларини гоҳида забт этиб, гоҳида қўддан чиқарган. 1394-йил Амир Темур 2маротаба Бағдодни эгаллаганда у яна қочган. Бироқ Шом (Сурия)да ҳибсга олиниб, 1405-йил Амир Темур вафотидан кейингина озод этилган. 1406-йил қайтадан Бағдодда ҳукмронлик қилаётган пайтда туркман Қора Юсуф билан унинг орасида низо чиқиб, кейинроқ урушга айланган. Натижада, 1410-йилда Табриз остонасидаги жангда ҳалок бўлган.
| Султон аҳмад |
|---|
Адабиёт
- Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |