Султон пешойи — Бобурга Ҳиротдан Кобулга қорли довондан ошиб ўтиб бориш учун йўл кўрсатган тарих шахс. Бобур уни "Султон отлиқ пешойи" деб келтиради. “Бобурнома”да бу йўл машаққати батафсил келтирилган. Ўша совуқ Бобурнинг қулоғига қаттиқ та’сир қилади. “Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму” матла’ли ғазалининг илк икки мисраси ўша пайтда туғилади. Қор кечиш воқеасида кексалиги ёки қорнинг қалинлиги сабабли Султон Пешойи йўлни йўқотиб қўяди. Султон Пешойининг исми “Бобурнома”нинг айрим нашрларида Бирсултон, айрим нашрларида эса Пирсултон деб кўрсатилган.

“Бир Султон отлиқ пешойи бошчи эди, қарилиғидин ё олдорағонидинму ё қорнинг улуғлиғидинму, йўлни йўқотти, бошлай олмади”.[1]

Адабиётлар

Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедия. СҲАРҚ. — Т.: 2014.

Манбалар

  1. ↑ "Бобурнома". Юлдузча нашриёти. — Тошкент. 1989 йил.