Sultonali Qoiniy
Султонали қоиний (ХВ аср 2-ярми 1517) — хаттот, шоир; настаълиқ хати устаси. Хаттотликни Азҳар Табризийдан ўрганган. Ижодини Табризда бошлаган, кейин Хиротга келиб Жомий хизматида бўлган. Навоийнинг шахсий кутубхонасида ижод қилган. Навоий "Мажолис уннафоис" тазкирасида "табъи ва салоҳияти кўптур", деб таърифлайди, Хондамир "Хулосат улахбор" асарида "настаълиқни бағоят тоза ва яхши услубда ёзади", деб таъкидлайди. С.Қ. ўз ижодида устозининг хат услубини ривожлантиргани билан Султонали Машҳадийга яқин туради, айниқса, майда настаъликда яхши ёзган;. Жомийнинг "Девон"и (Техрондаги Салтанат кутубхонасида), Ҳамадонийнинг "Тамҳидот" (1479, Россия миллий кутубхонасида), Навоийнинг "Ғаройиб уссиғар" (Истанбул, университет кутубхонасида 7 та раем бор) асарлари ва бошқа қўлёзмаларни кўчирган. С.Қ. кўплаб лар битган, аксарияти Туркия мажмуаларида, жумладан, 13 намунаси Баҳром Мирзонинг мураққаъси (Истанбул, Ўфқоф, Хазина кутубхонасида сакданади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |