Sultonali Rahmatov
Султонали Раҳматов (1970-йил 13-январ, Тошкент, ЎзССР — 2025-йил 28-июл) – созанда, композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2010), Ню-Ёрк қироллик академияси композитори (2006), Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари.
Султонали Раҳматов | |
|---|---|
| Файл:Султонали Раҳматов 2.жпг | |
| Таваллуди |
13-январ 1970-йил |
| Вафоти |
28-июл 2025-йил (55 ёшда) |
| Жанрлар | Классик, поп, жазз, рок-н-рол |
| Касби | Созанда, композитор, бастакор |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
| Веб-сайт | Султонали Раҳматов |
Ҳаёти
Султонали Раҳматов 1970-йил 13-январда Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Аҳмаджон Раҳматов ва онаси Олия Омонова кўп йиллар олдин дунёдан ўтишган. Болалигидан мусиқага қизиққан ва „Республика ҳарбий ўғил болалар интернат санъат мактаби“ни битирган. Болалигидан машҳур композитор Пол Мариа, „Энигма“ гуруҳи мусиқаларини яхши кўриб эшитган ва улардан таъсирланган. 1987-йил Тошкент консерваторияси (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси)га ўқишга киради. Уни оммага танитган „Ўзбекистон“ мусиқаси 1994–2005-йиллар Ўзбекистон телеканалининг „Ассалом Ўзбекистон“ ахборот-мусиқий дастурининг бошланиш мусиқаси сифатида ҳамда Ўзбекистондаги кўплаб байрам тантаналарида фойдаланилган. 2006-йилда Ню-Ёрк қироллик академияси композитори бўлган[1].
2010-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган[2].
Ижоди
Султонали Раҳматовнинг илк яккахон концерти 2006-йил Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган ва унга 70 000$ маблағ кетган[3]. Ўзбекистондаги илк консерти эса 2007-йилда Самарқанддаги Регистон майдонида бўлиб ўтган.
Оиласи
1998-йилнинг январ ойида Театр ва рассомчилик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият) институтида хонанда Нилуфар Саидова билан учрашади. У билан ижодий фаолият давомида турмуш қуришади, лекин маълум вақт ўтганидан кейин ажрашишади. Улар турмушлари мобайнида Фарина ва Сафина исмли икки қиз фарзанд кўрган[4]. Султонали Раҳматов оилали. 8 та фарзанди, икки невараси бор.
Вафоти
Султонали Раҳматов 2025-йил 28-июл куни оғир касалликдан вафот этган[5][6].
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ „Созанда Султанали Раҳматов оламдан ўтди“. www.дарё.уз. Қаралди: 28-июл 2025-йил.
- ↑ „Султон Али Раҳматов: Мақсадим - дунё бўйлаб профессионал концертлар бериш“ (11-ноябр, 2013-йил.). Қаралди: 14-январ, 2024-йил..
- ↑ „“Дунёни забт эта оламан, бу қўлимдан келади”. Султонали Раҳматов чет элдан ижодий ҳамкорлар излаётгани ҳамда 300 минг долларга сотган албоми ҳақида (видео)“ (27-октябр 2022-йил). Қаралди: 26-феврал 2024-йил.
- ↑ „“Унга қўл кўтарганимдан афсусдаман”. Таниқли композитор Султонали Раҳматов хонанда Нилуфар Саидова билан ажрашиши сабаби ҳақида (видео)“ (28-декабр, 2021-йил.). Қаралди: 14-январ, 2024-йил..
- ↑ „Афсонавий бастакор Султонали Раҳматов вафот этди“. www.замон.уз. Қаралди: 28-июл 2025-йил.
- ↑ „Султон Али Раҳматов оламдан ўтди“. www.даракчи.уз. Қаралди: 28-июл 2025-йил.