Султонмурод Олимов — (1954, Бухоро вилояти, Вобкент тумани) адабиёцҳунос, навоийшунос, Филология фанлари номзоди (1985).

Султонмурод Олимов
Таваллуди 1954-йил
Бухоро вилояти Вобкент тумани
Йўналиш Адабиёцҳунослик
Мукофотлари „Меҳнат шуҳрати“ ордени (2001), Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти (1994)

Фаолияти

Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факултетини тугатган (1976). Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида 1976—1994-йиллар давомида лаборант лавозимида, 1994—1997-йилларда эса катта лаборант, кичик ва катта илмий ходим, кейинчалик докторант лавозимларида фаолият кўрсатган. Ташқи ишлар вазирлигида „Спич райтер“ гуруҳи раҳбари, бўлим мудири ўринбосари, таҳририят мудири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президент девонида эса 1997—2000-йилларда консултант, етакчи консултант, бош консултант бўлиб ишлаган. 2000-йилда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари ўринбосари этиб тайинланган.

Асарлари

„Навоийнинг шеършунос шогирди“ (1990), „Навоий асарлари таржималари“ (1991), „Ишқ, ошиқ ва маъшуқ“ (1992), „Хожа Баҳоуддин ҳақиқати“ (1994), „Байроқ, бурж ва бурч“ (1995), „Нақшбанд ва Навоий“ (1996), „Луқмайи ҳалол“ (1997), „Миллий мафкура — халқ таянадиган куч“ (2000), „Демократия — фуқаролик жамияти“ (2002), „Мадҳия“ (2004), „Истиқлол — бахтим-саодатим“ (2007) ва бошқа китоблар, мажмуа ва методик қўлланмалар муаллифи.

Мукофотлари

„Меҳнат шуҳрати“ ордени (2001), Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти (1994) соҳиби[1].

Манбалар

  1. ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 425-бет.