Раҳимова Султонпошша (1929.8.5, Хива — 1996.5.9, Урганч) — актриса, хонанда. Ўзбекистон халқ артисти (1955). 1943—74 йиллар Хоразм театрида ишлаган. Лайли ("Лайли ва Мажнун"), Нурхон ("Нурхон"), Зуҳра ("Тоҳир ва Зуҳра"), Нодира ("Нодира"), Ойхон ("Майсаранинг иши"), Санам ("Азиз ва Санам"), Шоҳсанам, Ойларбегим ("Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам") каби ролларини мусиқали драмаларда жозибали овози, кучли драматик кечинмалари билан моҳирона ижро этган. Шунингдек, драмаларда Гули ("Алишер Навоий"), Луиза ("Макр ва муҳаббат"), Лариса ("Сепсиз қиз"), Жамила ("Бой ила хизматчи"), Холисхон ("Холисхон") каби образлар яратган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил