Султонқули Қутбшоҳ
Султонқули Қутбшоҳ мақбараси

Султонқули Қутбшоҳ (1470 — 1543) — Голкондадаги Қутбшоҳлар давлатининг асосчиси ва биринчи қироли. Баҳманийлар давлати таназзулга учраши натижасида вужудга келган. 1512-йил Телинганадаги баҳманий ноиб туркий қавмдан бўлган Султонқули Қутбшоҳ ўзини мустақил ҳукмдор — султон деб эълон қилган. Унинг ворислари қўшни давлатлар — Бижайпур, Вижаянагар, Бобурийлар давлати билан урушлар олиб боришган.