Sulu
Сулу — Тинч океан нин г ороллараро денгизи, Филиппин ва Калимантан о.лари оралиғида. Сулу о.лари уни Сулавеси денгизидан, Палаван о. эса Жанубий Хитой денгизидан ажратиб туради. Майдони 335 минг км². Энг чуқур жойи 5576 м. Сувининг юза катламидаги температура қишда 25°, ёзда 29°. Шўрлиги 33— 34,5%о. Денгиз туби вулкан ва терриген жинслари аралашган балчикдан иборат. Жанубий қирғоклари яқинида маржон рифлари бор. Сув кўтарилиши хдр ярим суткада такрорланади (бал. 2–3 м). Балиқ ва бошқа денгиз ҳайвонлари овланади. Йирик портлари: ПуэртоПринсеса, Илоило, Замбоанга, Сандакан.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |