Sulukta
Сулукта (қирғизча: Сүлүктү) — Қирғизистоннинг Боткен вилояти ғарбий чеккасида жойлашган шаҳар. Сулукта Фарғона водийсининг ғарбий чеккасида, уч томондан Тожикистон билан чегарадош ҳудуд ичида жойлашган.
Сулукта қирғизча: Сүлүктү | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 39°56′24″Н 69°33′36″Э / 39.94000°Н 69.56000°Э | |
| Мамлакат | Қирғизистон |
| вилоят | Боткен вилояти |
| Ҳукумат | |
| • мер | Абдузакир Ибрагимов |
| Қачондан бери шаҳар | 1940 |
| Майдон | 17.33 км2 (6.69 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 1380 м |
| Расмий тил(лар)и | Қирғиз тили |
| Аҳолиси (2009) |
20 725[1] |
| Зичлиги | 1 200 киши/км2 |
| Миллий таркиб |
қирғизлар ўзбеклар татарлар руслар тожиклар |
| Конфессиявий таркиб |
Мусулмонлар христианлар атеистлар |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +996 3653 |
| Почта индекс(лар)и | 720500[2] |
„Сулукта“ сўзи „зулук“ деган туркий сўздан келиб чиққан деган фикр мавжуд. Бу қарашга кўра, Сулукта сувларида зулук кўп бўлган, шунинг учун Сулукта ҳақида „бу жойнинг суви зулукли“ деб юритилган ва шу аснода „сулукта“ сўзи келиб чиққан. Сулукта Ўрта Осиёнинг кўмир қазиб чиқариладиган энг қадимги марказларидан биридир. Сулуктада биринчи индустриал кўмир кони 1868-йилда очилган. 1940-йил Сулуктага шаҳар мақоми берилган. Сулуктада Қирғизстонда биринчи бўлиб совет ҳокимияти ўрнатилган.
Сулукта вилоятга бўйсунувчи шаҳардир. Яъни, шаҳар ҳеч бир туманга кирмайди. Қўшбулоқ (эски номи Восточний) шаҳар типидаги поселкаси ва Колсо қишлоқлари ҳам Сулукта шаҳар бошқармасига қарайди. 2009-йилги аҳоли саноғига кўра, Сулуктанинг аҳолиси ўша йили 13 378 киши, Сулукта ва унга қарашли қишлоқларнинг умумий аҳолиси бўлса 20 725 киши бўлган.
Сулуктада Совет Иттифоқи даврида бир неча йирик кўмир конлари, завод ва фабрикалар фаолият юритган. Иттифоқ парчаланганидан кейин завод ва фабрикаларнинг кўпчилиги ёпилди. Бунга техника ва мутахассислар камайиши, самарасиз бошқариш ҳамда даромад озлиги сабаб бўлди. Бир пайтлар муҳим индустриал марказ бўлган Сулукта ҳозирги кунда ташқаридан қаровсиз қолган шаҳарга ўхшайди.
Тарихи
Сулукта Ўрта Осиёнинг кўмир қазиб чиқариладиган энг қадимги марказларидан биридир. Сулуктада биринчи индустриал кўмир кони 1868-йилда очилган. 1940-йил Сулуктага шаҳар мақоми берилган. Сулуктада Қирғизстонда биринчи бўлиб совет ҳокимияти ўрнатилган.
Совет даврида Сулукта муҳим аҳамиятга эга индустриал шаҳар бўлган. Шаҳарда гўшт комбинати, ёғ, ғишт заводлари, тикувчилик саноати корхоналари бўлган. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Сулуктада истиқомат қилаётган руслар ва татарларнинг аксари шаҳарни тарк этишди. Кетганлар орасида етук мутахассислар кўп бўлган. 1990-йилларда мутахассис озлиги, совет даврида мавжуд бўлган савдо тармоқларининг йўқ бўлиши, техника эскириши ва бошқарувдаги муаммолар сабаб Сулуктадаги деярли барча завод-фабрикалар ёпилди.
Географияси
Сулукта Боткен Вилоятининг ғарбий қисмида денгиз сатҳидан 1,380 метр баландликда жойлашган.[3] Шаҳар Туркистон тоғ тизмасининг шимолидаги ҳудудда жойлашган. Сулуктанинг релефини асосасин қирлар ва паст тоғлар ташкил қилади.
Иқлими
Шаҳарнинг иқлими кескин континентал бўлиб, қишда ҳаво анча совуқ, ёзда бўлса анча иссиқдир. Қиш узоқ давом этмайди. Баҳор ва кузда нисбатан кўпроқ ёмғир ёғади, аммо ёз фасли иссиқ ва қурғоқчил ўтади. Сулуктанинг иқлими Исфананинг иқлимига ўхшаш. Аммо, Сулуктада ёғингарчилик Исфанадагидан оз бўлади.
| Сулукта иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Ўртача максимал, °C | 4 | 6 | 13 | 22 | 28 | 34 | 36 | 33 | 29 | 20 | 15 | 5 | 20,4 |
| Ўртача минимал, °C | −2 | −1 | 4 | 11 | 15 | 20 | 21 | 19 | 14 | 8 | 4 | 0 | 9,4 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 18 | 24 | 24 | 24 | 18 | 9 | 3 | 6 | 3 | 27 | 15 | 30 | 201 |
| Манба: [4] | |||||||||||||
Демографияси
2009-йилги аҳоли саноғига кўра, Сулуктанинг аҳолиси ўша йили 13 378 киши, Сулукта ва унга қарашли қишлоқларнинг умумий аҳолиси бўлса 20 725 киши бўлган.[1] 1999-йилги саноқда Сулуктанинг умумий аҳолиси 21 219 киши дейилган эди.[1]
Сулукта аҳолисининг аксар қисми Россияда муҳожир ишчидир. Четда ишлаётган Сулукталиклар сони ҳақида расмий маълумот йўқ.
Сулуктада кўп миллат вакиллари яшайди. Расмий маълумотларга кўра, қирғизлар энг катта этник гуруҳдир. 2009-йилги аҳоли саноғига кўра, Сулукта ва унга қарашли қишлоқларда аҳолининг этник таркиби қуйидагичадир: 73.2 % қирғиз, 19.5 % ўзбек, 3.6 % татар, 2.6 % русс, 0.7 % тожик ва қолган 0.4 % и бошқа миллат вакилларидир.[1]
Сулукта аҳолиси асосан Ислом динига сиғинади. Диндорлар ислом динининг сунна мазҳабида. Сулуктада ўн беш масжид, бир православ черкови бор.
2009-йилги аҳоли саноғига кўра, Сулукта ва унга қарашли қишлоқларнинг аҳолси қуйидагичадир:[1]
| Аҳоли пункти | Аҳоли сони |
|---|---|
| Сулукта | 13 378 |
| Қўшбулоқ (эски номи Восточний) |
6 632 |
| Колсо | 715 |
Иқтисоди
Совет даврида Сулуктада кўплаган ишлаб чиқариш фабрикалари ва заводлар бўлган. Бундан ташқари, бир неча йирик кўмир конлари бўлган. Кўмир билан биргаликда гипс, кварс қуми ва оҳактош каби ер ости бойликлари ҳам қазиб олинган. 1991-йил Қирғизистон мустақил бўлганидан кейин деярли барча завод-фабрикалар ёпилди.
Сулукта аҳолисининг аксар қисми Россияга ишлагани боради. Сулукта аҳолиси яна қўшни Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам бориб ишлайди. Четда ишлаганларнинг аниқ сони ҳақида тўлиқ ва ишонарли маълумот йўқ.
Сулуктада қолган аҳоли бўлса асосан савдогарчилик билан шуғулланади. Шаҳарда йирик бозор мавжуд эмас. Бир неча кичик бозорча бор холос. Сотувчилар маҳсулотларини асосан Ўш, Қорасув ва Хўжанддан олиб келишади.
Сулукта иқтисоди бошқа Қирғизистон шаҳарчалари иқтисоди каби дўкон иқтисодидир. Савдонинг катта қисми бозор ва дўконларда амалга ошади. Савдо одатда қаттиқ назорат қилинмайди.
Сулукта кўмир кони
Сулукта Ўрта Осиёнинг кўмир қазиб чиқариладиган энг қадимги марказларидан биридир. Бу ерда кўмир ХИ—ХИИ асрлардан бери қазиб келинади.[5] Сулукта кўмир конининг геологик тузилиши 1903-йилдан бошлаб ўрганилган. Совет геологларига кўра, Сулуктада палеозой, мезозой ва кайназой эраларида ҳосил бўлган ётқизиқлар мавжуд.
Асосий кўмирли қатламларнинг умумий қалинлиги 35-120 метр. Баъзи ерларда 600-750 метр чуқурликда саноат аҳамиятига эга кўмир қатламлари бор. Асосий кўмир олинадиган қатламнинг узунлиги 22 километр, қалинлиги 0,1-18,0 метрга етади.[5]
Сулукта кўмир конида асосан қўнғир кўмир бор. Бу кўмир петрографик жиҳатдан фузен-ксилен ва кларен кўмир турларига мансуб. Сулуктада аввал кўмир ҳам очиқ, ҳам шахта усулида қазиб олинган. Ҳозир бўлса очиқ усулда қазиб олиш учун керак бўлган техниканинг йўқлиги сабаб кўмир фақат шахта усулида қазиб олинади. Бугунги кунда Совет даврида фаолият юритган йирик давлат шахталари ўрнини хусусий шахталар эгаллаган.
Ҳукумати
Сулуктада мер ва шаҳар кенгаши шаҳарни бошқаради. Мер очиқ сайловларда сайланади. Шаҳар Кенгашида 19 аъзо бор. Қўшбулоқ (эски номи Восточний) шаҳар типидаги поселкаси ва Колсо қишлоқлари ҳам Сулукта шаҳар бошқармасига қарайди. Сулуктанинг ҳозирги мери Абдузакир Ибрагимовдир.[6]
Сулукта вилоят миқёсидаги шаҳардир. Яъни, шаҳар тўғридан-тўғри Боткен вилояти қарамоғида бўлиб, ҳеч бир туманга кирмайди. Кўп миллатли бошқа Қирғизистон аҳоли пунктларидагидек Сулуктада ҳам деярли барча давлат ишларида қирғиз миллатига мансуб кишилар ишлайди.[7][8] Ҳукумат ишчилари орасида бошқа миллат вакиллари жуда ҳам оз.
Таълими
Мактаблар
Сулуктада бир қанча таълим маҳкамаси бор. Шаҳарда тўққизта ўрта мактаб бор. Булардан бири техник лицей, яна бири мактаб-гимназиядир.
Мактабларда дарслар қирғиз, ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Барча ўқувчилар қирғиз ва рус тилларини ўрганишади. Бу икки тил Қирғизистонда расмий тилдир. Мактабларда яна инглиз тили чет тили сифатида ўқитилади, аммо инглиз тили ўқитиш даражасининг сифати юқори эмас. Умуман олганда Сулуктада ўзбек синфлардаги ўқувчилар тўрт, қирғиз синфлардаги ўқувчилар уч тилни ўрганишади.
Коллеж ва лицейллар
Сулуктада учта олий ўқув юрти бор. Сулукта гуманитар-иқтисодий институти ёки СГИИ (русча: Сулюктинский гуманитарно-экономический институт, СГЭИ) шаҳардаги энг йирик олий ўқув маҳкамасидир.[9] Бу институт Боткен давлат университетига ёки БатДУ га (русча: Баткенский государственный университет, БатГУ) қарайди. Бундан ташқари, Сулуктада БатДУ нинг муҳандислик ва иқтисод маркази (русча: Сулюктинский инженерно-экономический центр Баткенского государственного университета) ҳамда Педагогик билим юрти (русча: Сулюктинское педагогическое училище Баткенского государственного университета) ҳам бор.
Сулуктада яна № 73-касб-ҳунар лицейи бор. Лицей тикувчиларни, дурадгорларни, электр токи ишчиларини ва ҳайдовчиларни тайёрлайди.
Маданияти
Сулуктада икки кутубхона бор: умумий кутубхона ва боллар кутубхонаси. Бу кутубхоналарнинг иккиси ҳам давлатга қарашлидир. Болалар кутубхонасининг икки филиали бор. Бири шаҳарнинг ўзида, иккинчиси Қўшбулоқ шаҳар типидаги поселкасида жойлашган. Умумий кутубхонада 55 138 та, боллар кутубхонасида бўлса жами 88 016 та нусха бор.[10]
Сулуктада 1936-йил очилган боллар мусиқа мактаби ҳам бор. У ерда ўқувчилар қўшиқ куйлашни, рақсга тушишни ва турли хил мусиқа асбобларини чалишни ўрганишади. Қўшбулоқ қишлоғида мусиқа мактабининг филиали фаолият кўрсатади.
Сулуктада фақат битта парк бор. Парк яқинида 5 000 тагача томошабин сиғадиган футбол стадиони мавжуд. Сулуктада яна маданият уйи фаолият кўрсатади. Маданият уйининг ҳозирги биноси 1932-йил қурилган.
Шаҳардан 35 км масофада Белес тоғ массивининг табиий чегарасида „Тоғ Бургути“ болалар лагери бор. Лагер 1965-йил қурилган. 2004-йил қайта таъмирланган. Лагер бир потокда 500 болага хизмат кўрсата олади.
Транспорти
Совет даврида Сулуктани Хўжанд (ўша пайтларда Ленинобод деб аталган) билан тор изли темир йўл боғлаб турган. Ҳозир бу темир йўл ишламайди. Сулуктада аэропорт йўқ. Шаҳарга энг яқин аэропорт Исфанада жойлашган. Бу икки шаҳар орасидаги масофа 16 километрдир. Сулуктани Лайлак туманидаги бошқа аҳоли пунктлари билан автомобил йўллари боғлаб туради. Сулукта билан пойтахт Бишкек орасидаги масофа 950 километрдир.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „2009 Популатион анд Ҳоусинг Cенсус“ (Руссиан). Тҳе Натионал Статистиcал Cоммиттеэ оф тҳе Кйргйз Републиc (2010). 2011-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-ноябр 2013-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 10-август 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ „Сулукта“ (русча). СПР. 11-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-май 2013-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 11-ноябр 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ Аминов, Сайитмамат. Кылым сырын каткан шаар (Кйргйз) А. Султанов: . Ош: Ош Дисcтриcт Принтинг Ҳоусе, 1998 — 12-бет.
- ↑ „Сулюкта Wеатҳер“. Wорлд Wеатҳер Онлине. Қаралди: 12-ноябр 2013-йил.
- ↑ 5,0 5,1 Зуфаров, Комилжон, эд (1978). "Сулукта" (ўзбекча). Ўзбек совет энсиклопедияси. 10. Тошкент. 412 б.
- ↑ „Абдузакир Ибрагимов элеcтед тҳе маёр оф Сулукта“ (28-январ 2013-йил). 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-ноябр 2013-йил.
- ↑ „Кйргйзстан: Wиденинг Этҳниc Дивисионс ин тҳе Соутҳ“ (Репорт). Интернатионал Cрисис Гроуп (29-апрел 2012-йил). 24-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-ноябр 2013-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 24-ноябр 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „Узбекс оф Кйргйзстан cомплаин оф дисcриминатион анд cорруптион“ (русча) (30-январ 2006-йил). 29-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-ноябр 2013-йил.
- ↑ „Оффиcиал Wебсите“ (русча). Сулукта Институте оф Ҳуманитиэс анд Эcономиcс. 13-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-ноябр 2013-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 13-ноябр 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „Сулукта: Cитй Профиле“. Тҳе Ассоcиатион оф Муниcипалитиэс оф тҳе Кйргйз Републиc. 12-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-ноябр 2013-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 12-ноябр 2013-йил санасида архивланган)
Ҳаволалар
| Викиомборда „Сулукта“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Шаҳар 36-53, Сулукта шаҳрининг норасмий сайти (рус.)
- Сулукта харитаси, МСН (ингл.)
- Сулукта профили (Wайбаcк Мачине сайтида 27-июл 2010-йил санасида архивланган), Қирғизистон шаҳарлари бирлашмаси (рус.)
- Унутилган шаҳарлар: Сулукта — шахтерларнинг биринчи шаҳри, Озодлик радиоси (рус.)
- Сулукта (Wайбаcк Мачине сайтида 11-ноябр 2013-йил санасида архивланган), СПР (рус.)
Галерея
-
Сулукта марказий паркида болалар чархпалаги
-
Сулукта маданият уйи
-
Сулуктанинг Қўшбулоқ (Восточнйи) қисмидаги совет даврида қурилган сех
-
Қўшбулоқда совет даврида қурила бошланган бинолар
-
Сулуктага кириб боришдаги қияликдаги манзара
-
Сулуктада қиш