Сулувхон Мамбетова (1933-йил, 1-январ, Чимбой) — қорақалпоқ актрисаси ва хонандаси. Қорақалпоғистон (1963), Ўзбекистон (1969) халқ артисти. Нукус мусиқахореография билим юртининг вокал бўлимини тугатган (1967). Чимбой туман театри актрисаси (1948— 50), Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат филармонияси (1950—67), Қорақалпоғистон радио ва телевидениесининг халқ чолғулари оркестри (1967-йилдан) яккахон хонандаси. Ширали, ифодавий имкониятларга бой овоз соҳибаси. Репертуаридан қорақал-поқ халқ қўшиқлари, "Алпомиш", "Ғариб ошиқ", "Саётхон Ҳамро" каби достонлардан парчалар ("Миян кўл", "Бибисанам", "Тог орасида", "Эшбой", "Мухаллес", "Санам келди" ва бошқалар), замонавий қўшиқлар ("Қувонтирар мени", "Янгажон", "Дуторим менинг", "Олтин қўллар", "Интизорингман" ва бошқалар), қорақалпоқ композиторлари асарлари (А. Султонов, "Гонг шамоллари"; Х. Турдикупов, "Дўстимга", "Шодлик сози"; "Қадрингни бил", "Бўлмаса" ва бошқалар), шунингдек, ўзбек (Сайфи Жалил, "Ноз этма"; М. Мирзаев "Эй, Ватан", "Сочларим толимтолим" ва бошқалар), туркман ("Авезим", "Гўрўғли" достонидан) ва бошқа халқлар қўшиқлари ўрин олган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил