Суматра
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Суматра — Малай архипелагининг ғарбий қисмидаги орол, Катта Зонд о.лари гуруҳида. Экваторнинг ҳар икки томонида жойлашган. Индонезия ҳудуди. Майдони 435 минг км². Малай архипелагида катталиги бўйича Калимантан о.дан кейин 2ўринда. С.нинг атрофида майда орол кўп. Ғарбий қисмининг релефи тоғли; балчикли вулканлар, гранитли гумбазлар, тектоник ботиқлар, карстли ясситоғликлар бор. Энг баланд жойи 3800 м. Шарқий қисми ботқокли аллювиал текислик. Иклими экваториал, сернам иқлим. Ўртача ойлик тра текисликларда 25—27°. Йиллик ёғин 1500 – 3000 мм, тоғларда 4000 мм дан зиёд. Даре ва кўл кўп. Текисликлар тропик ўрмонлар, соҳил қисми мангра чакалакзорлари билан крпланган. Тоғларда доим яшил дуб, каштан, лавр, игна баргли дарахтлар усади. Фойдали казилмалардан нефт, табиий газ, кўмир қазиб олинади. Асосий қишлоқ хўжалиги. экини — шоли. Каучукли дарахтлар, кокос палмаси, кофе, чой плантациялари бор. Балиқовланади. ХВИИ асргача С. ҳудудида мустақил давлатлар бўлган. ХВИИ асрдан ХХ аср бошларигача голланд мустамлакачиларига тобе бўлган. Индонезия Республикаси ташкил топгач, С. унинг таркибига қўшилди.

Суматра