Суми

Sumi
Байроқ
Sumi
Герб
Мамлакат Украина
{{{минтақа_тури}}} Суми вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Олександр Лйсенко
Асос солинган 1652
Илк эслатилиши 1780
Майдон 95.38 км2 (36.83 кв ми)
Аҳолиси
 (2022)
256 474
Телефон коди +380 542
Почта индекс(лар)и 40000-40035

Суми ёки Сумй (украинча: Суми) — Украинадаги шаҳар, Суми вилояти маркази. Псёл дарёси бўйида. Харков — Ворожба йўналишидаги темир йўл стансияси. Аҳолиси 268 минг киши (2025[1]). Сумига 1652—1655-йилда асос солинган. 1658—1765-йилларда Суми слободасининг маркази. Суми 1765-йилдан Суми провинсиясининг маркази. 1780-йилдан Харков ноиблигининг уезд шаҳри. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида шаҳарда металлсозлик, машинасозлик, шакарканд корхоналари қурилди. 1939-йилда Суми вилояти маркази.

Суми — Украинанинг муҳим саноат маркази. Саноатининг етакчи тармоклари: машинасозлик („Насосенергомаш“ ишлаб чиқариш. бирлашмаси, оғир компрессор, чўян қуйиш, электрон микроскоплар, „Сумселмаш“ заводлари), кимё (фосфат ўғитлар, кислота ишлаб чикарилади), озиқовқат (шакарқанд, ликёрарақ, сут заводлари, гўшт комбинати), енгил (мовут, тикувчилик, поябзал фабрикалари) саноатлари. Қурилиш комбинати, мебел заводи бор.

Сумида педагогика институти, Ҳарков политехника институтининг филиали, ўрта махсус билим юртлари, театрлар, ўлкашунослик, бадиийдекоратив санъат музейлари, филармония мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Воскресение (1703), Илинская (1836) черковлари, СпасПреображение собори (1776) сақланган.