Сунан ад-Даримий
Сунан ад-Даримий (арабча: سنن الدارمي) ёки Муснад ад-Даримий (арабча: مسند الدارمي) ад-Даримий томонидан тузилган ҳадис тўплами бўлиб, сунний мусулмонлар уни машҳур тўққиз тўплам қаторига киритадилар: Ал-Кутуб ас-Ситта, Муватто Молик ва Муснад Аҳмад[1].
| Асл номи | سنن الدارمي |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | ад-Доримий |
| Тил | арабча |
| Жанр(лар)и | Ҳадис тўплами |
Номида муснад сўзи бўлишига қарамай, у бошқа муснадлар (масалан, Таёлисий ёки Ибн Ҳанбалники) каби ровийлар бўйича тартибланмаган. У Сунани Ибн Можа каби сунан китоблари услубида мавзулар бўйича тартибланган.
Тавсифи
У Ал-Мактаба аш-Шомила маълумотига кўра тахминан 3 833 ҳадисни ўз ичига олади[2] ва улар мавзулар бўйича тартибланган. Уларнинг аксарияти саҳиҳ, айримлари эса заиф деб ҳисобланади[3][4].
Ривоят занжири
Доримий бу ҳадисларни Исо ибн Умар ас-Самарқандийга ривоят қилган. Унинг вафот санаси номаълум, бироқ эҳтимол ҳижрий 293-йилдан кейин вафот этган бўлиши мумкин. Шундан сўнг китоб қуйидагиларга ўтган:
- Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамовайҳ ас-Сархасий (ҳижрий 293–381)
- Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Музаффар ад-Довудий „Жамал ал-Ислом“ (ҳижрий 374–467)
- Абу-л-Вақт Абд ал-Аввал ибн Исо ибн Шуайб ас-Сижиззий (ҳижрй 458–553)
Нашр қилинган таҳрирлар
| Викиманбада бу мақолага оид асл матн мавжуд: |
- Ҳусайн Салим Асад таҳрири, Дор ал-Мағний, ҳижрий 1420 /милодий 2000, 151–153-бетлар
- ал-Муснад ал-Жомиъ – Сунан ад-Доримий (المُسْنَد الجَامِع المعروف سُنَن الدَّارِمِي) Имом Абу Муҳаммад ад-Доримий, Нашр: Муъассасат ар-Рисола | Байрут, Ливан [5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ал-Муснад ал-Жами' - Сунан ал-Дарими бй Имам Аби Муҳаммад ал-Дарими. ИСБН 978-9933-23-191-0. Қаралди: 2019-йил 30-апрел.
- ↑ „سنن الدارمي • الموقع الرسمي للمكتبة الشاملة“.
- ↑ Сунан ал-Дарими (1 вол Ресалаҳ) سنن الدارمي. ИСБН 978-9933-23-191-0. Қаралди: 2019-йил 30-апрел.
- ↑ „Финишинг тҳе Сунан оф Ад-Дарими“. 2021-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-апрел.
- ↑ ал-Муснад ал-Жами' - Сунан ал-Дарими (المُسْنَد الجَامِع المعروف سُنَن الدَّارِمِي) Имам Аби Муҳаммад ал-Дарими. ИСБН 978-9933-23-191-0. Қаралди: 2019-йил 30-апрел.