Сунгари


Жойлашуви
Давлат


Сунгари ёки Сонгҳуа — Хитойнинг шим.шарқий қисмидаги дарё, Амур дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1870 км, ҳавзасининг майдони 524 минг км². Чанбайшан ясситоғлигидан бошланиб, МанчжурияКорея тоғлари, Сунляо ва Сансзян текислигидан оқади. Асосан, ёмғирдан тўйинади. Баҳор ва ёзда тўлиб оқади, кучли тошқинлар бўлиб туради. Ўртача сув сарфи 2500 м³/сек. ноябрдан апрелгача музлайди. Гирин шаҳригача кема қатнайди. Юқори қисмида ГЕС ва сув омборлари қурилган. С. водийсида аҳоли зич яшайди.