Сунил Wеэрамантрй (1951-йил 11-сентябрда туғилган) – Шри-Ланкада туғилган америкалик шахматчи, мураббий. Асранди ўғли Ҳикару Накамуранинг мураббийи сифатида танилган[1].

Сунил Wеэрамантрй

Wеэрамантрй Андорра Опен 2017 да
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд пайтидаги исми Сунил П. Wеэрамантрй
Фуқаролиги Шри-Ланка, АҚШ
Таваллуд санаси 1951-йил 11-сентябр (1951-09-11) (75 ёш)
Шри-Ланка
Спорт
Қайси спорт шахмат

Фаолияти

Wеэрамантрй 15 ёшида шахмат устасига айланган[1]. У 1978-, 2004- ва 2006-йилларда Шахмат Олимпиадасида Шри-Ланка шарафини ҳимоя қилган[2]. 1975-йилда ва 2001-йилда Ню-Ёрк штати шахмат чемпионатида ғолиб бўлган[3] . 1996-йилда Ню Ёрк штати шахмат шон-шараф залига киритилган.

Wеэрамантрй шахмат бўйича ўқитувчилик фаолиятини 1979-йилда Уппер Манҳаттандаги Ҳунтер коллежи кампус мактабларида бошлаган. Дастурнинг 40 йиллигини нишонлаш учун 2019-йилда Сунил Ню-Ёрк штати сенатори Элизабет Крюгер ва Ню-Ёрк штати губернатори Эндрю Куомонинг баёнотлари билан тан олинган. 

Сунил 1984-йилдан бошлаб Wҳите Плаинс давлат мактаблари учун шахмат дастурларини ишлаб чиқди. 1990-йилда Миллий Схоластик Шахмат Жамғармасига асос солган ва ўз мактабларининг дастурла асосини янгилаган. Ўшандан бери НСCФ Ню Ёрк ҳудудидаги 60 дан ортиқ мактабларга хизмат кўрсатиш, Флорида жанубида жамоат дастурларини таклиф қилиш ва Қўшма Штатлар бўйлаб ўқитувчиларни тайёрлаш учун ўсди.

Сунил, шунингдек, Қўшма Штатлардаги энг муваффақиятли шахмат мураббийларидан бири. У ёшлар ўртасидаги миллий ва халқаро мусобақаларда 200 дан ортиқ шахсий ва жамоавий чемпионларга устозлик қилган.

Сунил АҚШ шахмат федерациясининг таълимда шахмат бўйича қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. У 1986-йилдан УСCФ Схоластик қўмитасининг аъзоси этиб тайинланган ва икки йиллик муддат давомида қўмита раиси сифатида ишлаган. Ўзининг хизматлари учун АҚШ шахматидан бир қанча мукофотларга сазовор бўлган. 2004-йилда Далласдаги Техас университети томонидан „Йил шахмат ўқитувчиси“ деб топилди[4].

Китоблари

Wеэрамантрй ҳам бир қанча шахматга доир китоблар муаллифи. Хусусан Эд Эусеби билан "Бест Лессонс оф а Чесс Cоач" (таржимаси „Шахмат мураббийининг энг яхши дарслари“) (1993) китобини ёзган. Ушбу китоб кенг миқёсда қайта ёзилган ва янги мазмун билан кенгайтирилган, Бест Лессонс оф а Чесс Cоач – Эхтендед Эдитион (таржимаси „Шахмат мураббийининг энг яхши дарслари - кенгайтирилган нашри“) номи остида нашр этилган (2020).

Шунингдек, Алан Абрамс ва Роберт МcЛеллан билан биргаликда Греат Мовес: Леарнинг Чесс Тҳроугҳ Ҳисторй (таржимаси „Ажойиб ҳаракатлар: тарих орқали шахматни ўрганиш“) , (Монгоосе Пресс, 2017) китобини ёзган. Ўрта мактаб ўқувчилари ва катталар учун мўлжалланган китоб шахмат тарихи ва жаҳон тарихи билан боғлиқ ҳолда шахмат тушунчаларини ўргатади[4].

Ютуқлари

ФМ Сунил Wеэрамантрй Штат чемпионларининг миллий блиц турнири, АҚШ шахмати томонидан ўтказиладиган йиллик миллий чемпионат турнири 2020-йилда унинг шарафига номланган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Тҳе Накамура Бротҳерс“. Чесс.cом (2009-йил 29-май). Қаралди: 2018-йил 28-март.
  2. ↑ Дааим Шабазз, Пҳ.Д. „ФМ Сунил Wеэрамантрй: Рефлеcтионс он Либя“. тҳечессдрум.нет. Қаралди: 2018-йил 28-март.
  3. ↑ „Неw Ёрк Стате Чесс Чампионс“. чесстоур.cом. Қаралди: 2021-йил 19-январ.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Эхеcутиве Диреcтор“. Натионал Счоластиc Чесс Фоундатион. Қаралди: 2018-йил 28-март.

Ҳаволалар

  • Шахсий саҳифаси ФИДЕ сайтида
  • Сунил П. Wеэрамантрй ратинг анд тоурнамент реcорд ат УС Чесс Федератион
  • Сунил Wеэрамантрй ФИДЕ ратинг ҳисторй ат ОлимпБасе.орг
  • Сунил Wеэрамантрй профиле ат Натионал Счоластиc Чесс Фоундатион
  • Партия Чессгамес.cом сайтида(ингл.)