Супер Эго — шахснинг тузилмавий таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, у „Ид“ ва „Эго“ дан сўнг шаклланади. Супер Эго атамасига Зингмунд Фрейднинг классик психоанализида таъриф берилган бўлиб, „Олий Мен“ ва „Юқори Мен“ каби синонимлар билан ҳам юритилади. С.Э инсон хулқини назорат қиладиган ижтимоий муносабатлар тўпламидан иборат, у инсоннинг мослашишини ифодалайди ва жамиятда қабул қилинган нормаларга амал қилишини қаттиқ назоратга олади. С.Э бу жамият, маданият, ахлоқ, дин талаблари ва ҳоказо[1].

Адабиётлар

  1. ↑ З.Т.Нишанова, Н.Ғ.Камилова, Д.У.Абдуллаева, М.Х.Холназарова. Ривожланиш психологияси ва педагогик психология. Т. 2019. 70-б..