Суперкелинчак
Суперкелинчак — комедия ва мелодрама жанридаги ўзбек бадиий филм бўлиб, 2008-йилда суратга олинган. Режиссор — Баҳром Ёқубов. Филмдаги воқеалар ҳозирги замонга мосланган, яъни кино яратилган вақтни ҳисобга олиш керак бўлади.
| Суперкелинчак | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Баҳром Ёқубов |
| Продюсер(лар) | Наргиза Салом |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Евгения Палехова ва Баҳром Ёқубов |
| Ролларда | Диана Ягофарова, Адиз Ражабов, Саида Раметова, Мурод Ражабов, Санжар Шодиев |
| Бастакор(лар) | Убайдулла Каримов |
| Студия | «Футурист» студияси |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 103 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Суперкелинчак келиб чиқиши: инглизча. супер — зўр; келинчак — келин (келин — [куёв учун] сўзининг кичрайтирувчиси; келин ёки келин [куёвнинг ота-онаси ва бошқа қариндошларига нисбатан қўлланиши])тушунилади.
Мазкур филмда кундалик турмушда оиладаги муносабатлар ўзбек миллий ан’аналари замонавий тарзда чиройли қилиб ифодаланади. Филмнинг расмий сайти
Филмнинг қисқача мазмуни
Мазкур филмда ҳар икки ёшлар Диана ва Сардор бир-бирларини севиб, турмуш қуришга қарор қилишади. Бўлажак келин-куёвларнинг ота-онаси бунга тиш-тирноқлари билан қарши турадилар: чунки уларнинг маданияти ва урф-одатлари турлича эди. Куёв бўлмиш Сардор ўзбек оилада улғайган, Диана эса бунинг акси бўлади. Ота-оналар розилигига қарамай ёшлар тўй қилишади. Диана турмуш ўртоғи уйида яшашни бошлайди, у ерда Диана келинлик хизматларини бажариб юради. У қайнонаси Мунира опага ёқиш учун келинчак ўзбек миллий ошхонаси таомлари ва маданиятини Итернет орқали тезда ўрганиб олади. Лекин оиладаги бахт йўлида Диана учун янги тўсиқлар пайдо бўла бошлайди.
Ролларда
- Диана Ягофарова — Диана, Сардорнинг рафиқаси, суперкелинчак
- Адиз Ражабов — Сардор, Диананинг турмуш ўртоғи
- Саида Раметова — Мунира опа, Сардорнинг онаси, Диананинг қайнонаси
- Мурод Ражабов — Алишер ака, Сардорнинг отаси, Диананинг қайнотаси
- Нозим Тўляхўжаев — Карен, Диананинг отаси, Сардорнинг қайнотаси
- Элизабет Карали — Клара, Диананинг онаси, Сардорнинг қайнонаси
- Санжар Шодиев — Илҳом, Сардорнинг дўсти
- Гулчеҳра Носирова — Севара опа, Гулчеҳранинг онаси, Мунира опанинг қўшниси
- Дилноза Махмудова — Гулчеҳра, келин бўлиш ургурмаган қиз
- Зуҳра Солиева — Мунира опанинг қўшниси, „Суперкелинчак“ танловининг эмосионал қарсак чалаётган томошабини
- Карамат Исамова — Мунира опанинг қўшниси, „Суперкелинчак“ танловида рақс тушаётган томошабин.
Эслатма: Карен ва Кларанинг исмлари филмда тилга олинмаган.
Эпизодларда
- Диларам Сафоэва
- Мирвоҳид Зоҳидов
- Риҳсивой Алиев
- Алишер Отабоев
- Зиёда Мадраҳимова
- Зулфия Ҳамраева
- Меҳри Бекжонова
- Александр Бекджанов
- Анна Нассимова
- Саидмалик Қодиров
- Азамат Алиев
- Хусан Мақсудов
- Даврон Мухитдинов
- Лазиз Саматов
- Шерзод Мамадалиев
- Полина Белова
- Оксана Разумная
- Настя Кочкина
- Эвгения Кондратиэва
- Ойбек Алимов
- Дурдона Рашидхўжаэв
- Роман Иванов
- Машҳура Эргашева
- Лазизбек Арзиэв
- Гўзал Холиқова
- Тоҳира Сатторова
- Валерия Скулкова
- Анна Могилникова
Филмни суратга олиш гуруҳи ва бошқа аъзолари
- Продусер — Наргиза Салом
- Ссенарий муаллифлари — Евгения Палехова ва Баҳром Ёқубов
- Постановкачи-режиссор — Баҳром Ёқубов
- Постановкачи-оператор — Умид Маликов
- Постановкачи-рассом — Бектош Ражабов
- Филм директори — Ҳотам Ҳамраев
- Бастакор — Убайдулла Каримов
- Монтаж режиссори — Наргиза Салом
- Грим устаси — Екатерина Серякова
- Иккинчи режиссор — Тамара Моисеева
- Оператор ёрдамчиси — Зафар Иманжонов
- Костюм-дизайнери— Ирисхоним Хаитметова
- Чироқ устаси — Зафар Мирғуломов
- Дубляж режиссори — Йўлдош Абдукаримов. Бошқа саҳналарда кадр ортидаги рус ва ўзбекча таржимадан фойдаланилди.
- Овоз режиссорлари — Анвар Файз ва Камолиддин Раҳимов
- Муҳаррир — Миртоҳир Мирғуломов
- Ушбу филмда Зиёда Қобилова — „Супер Келинчак“, Сардор Раҳимхон — „Назар-Назар“ ва Рустам Ҳамидов — Часми Сиё Дори қўшиқларидан фойдаланилди.